«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:57
ЎЗO‘Z

ДТМ: Кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси тез кунда эълон қилинади

24 фев, 09:13 1 532 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДТМ: Кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси тез кунда эълон қилинади 2021 йилда бакалавриат таълим йўналишларига киришда қайси фанлардан имтиҳон олиниши тез орада эълон қилинади, деб маълум қилди Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов.

«Ҳозирда Давлат тест маркази ва тегишли вазирликлар билан биргаликда фанлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Марказнинг асосий вазифаси умумлаштириш ҳисобланади. Яъни вазирликлар берадиган таклифларга биноан иш тутади. Бу мутахассислар томонидан ўрганилмоқда ва тез кунда эълон қилинади.

Аввалги йил билан солиштирадиган бўлсак, жуда катта фарқ бўлмайди», – деди Ражабов 23 февраль кунги матбуот анжуманида.

ДТМ расмийси чет тили фанидан максимал балл берувчи сертификат даражаси B2'га ўзгартирилганига изоҳ берди.

«Янги қоидага кўра B1'дан юқори бўлган B2 ёки C1 даражаси бўйича сертификат олган абитуриентга максимал балл берилиши белгилаб қўйилди. Чунки тест амалиёти шуни кўрсатдики, B1 сертификати олган бола ва кириш имтиҳони куни тест топширадиган бола тенг, яъни бир хил даражада.

Иккаласи ҳам ишлаганда хато қилиб қўйиши мумкин. Дейлик, 3 та хато қилса, бу 9,3 баллдан айрилди дегани ва сертификатсиз бола сертификати бор болага ютқазиб қўйяпти. Бунда адолат сал йўқолиб қолгандек эди.

Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, кимда B2 ва ундан юқори даража сертификати бўлса, унга кириш имтиҳонларидаги максимал балл берилади
», – такидлади ДТМ директори ўринбосари.

Сардор Ражабов чет тилларидан саволлар тузадиган ўқитувчилар ҳақида тўхталди.

«Бу бўйича марказда катта тажриба бор. Ҳозирда 14 та тилдан тест олинмоқда. Ўқитувчиларга қўйилган талаб – биринчи навбатда шу соҳада филолог бўлиши ҳамда C1 даражага эга бўлиши керак.

Шундан кейин бу ўқитувчилар билан шартнома тузамиз ва марказда ушбу ўқитувчилар учун малака ошириш курслари ташкил қиламиз
», – деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 6
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар