«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:24
ЎЗO‘Z

Perseverance марсоходининг Марсга қўниши акс этган видео эълон қилинди

23 фев, 13:25 1 679 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Perseverance марсоходининг Марсга қўниши акс этган видео эълон қилинди АҚШ Аэронавтика ва фазовий бўшлиқларни тадқиқ қилиш миллий агентлиги (NASA) Perseverance роверини Марсга қўндириш вақтида олинган видеоёзувни эълон қилди, деб ёзади «РБК».

Кадрларда марсоходни туширишнинг барча босқичлари — Марс атмосферасида парашют очилишидан бошлаб, Perseverance сайёра юзасига тегиши билан қўниш модулининг ажралиб чиқишигача бўлган лаҳзалар акс этган.

Your front-row seat to my Mars landing is here. Watch how we did it.#CountdownToMars pic.twitter.com/Avv13dSVmQ

— NASA's Perseverance Mars Rover (@NASAPersevere) February 22, 2021

NASA’да маълум қилишларича, видео тўртта видеокамера орқали тасвирга олинган, уларнинг иккитаси марсоходнинг ўзига, биттаси — қўниш модулига, тўртинчиси эса парашют маҳкамланган ташқи қопламага ўрнатилган.

«Парашют очилган лаҳзадан бошлаб, камералар тизими бутун ишга тушириш жараёнини қамраб олмоқда ва марсоходнинг Марсдаги Езеро кратерига мураккаб саёҳатининг бир қисмини кўрсатмоқда. Космик кема бортидаги юқори аниқликка эга камералардан олинган кадрлар Марс юзасидан 7 мил (11 км) баландликда бошланиб, ўзга дунёга юборилган энг катта парашютнинг товушдан тез очилишини кўрсатади ва марсоходнинг кратерга қўниши билан тугайди», — дейилади NASA хабарида.

Бундан ташқари, марсоход Марс юзасида ёзиб олинган товушларни Ерга юборган. NASA’да айтишларича, ровер дастур билан боғлиқ муаммолар туфайли, қўниш вақтида овозларни ёзиб ололмаган, аммо Марс юзасида туриб, иккита қисқа аудио ёзган. «Бир неча сония давомида Марс шамолини, шунингдек, марсоходнинг юза бўйлаб ҳаракатланиши механик товушларини эшитиш мумкин», — дейилади хабарда.

19 февралга ўтар кечаси Американинг Perseverance тадқиқот аппарати Марсга муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Қўниш тахминан етти дақиқа давом этган. Бу вақт мобайнида барча операциялар автоматик режимда амалга оширилган. NASA’дагилар маълум қилишича, аппаратнинг ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш учун унинг парашюти очилган, кейинроқ эса марсоходнинг уни юқори ҳароратлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган қопламаси ажралиб чиққан. Қўнишнинг якуний босқичида қўниш модулининг тормоз двигателлари ишлаб кетган, шундан сўнг аппарат занжирлар орқали сайёранинг юзасига туширилган.

Олимлар фикрича, Марсдаги Езеро кратерида ҳаёт излари сақланиб қолган бўлиши мумкин, марсоход шуларни қидириш билан шуғулланади. Шунингдек, ровер сайёра иқлимини ўрганиб, тоғ жинслари ва чўкиндилар намуналарини тўплайди. Аппарат Марсда 687 кун давомида иш олиб боради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар