«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:05
ЎЗO‘Z

Учрашувда бурилиш ясаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

21 фев, 10:30 3 626 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Учрашувда бурилиш ясаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? Италия А Сериясининг 23-тури доирасида энг қизиқарли учрашувлардан бири Генуяда бўлди. Маҳаллий “Женоа” жамоаси жорий мавсумда ишончли ўйин кўрсатаётган “Верона” футболчиларини қабул қилди.

Кўпчиликни ушбу жамоалар ўртасидаги беллашувда қайси жамоанинг қўли баланд келиши қизиқатирар эди. Верона шаҳрида ўтган ва Элдор Шомуродов А Серияда дебют қилган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

Иккинчи давра ўйини Генуяда бўлди. Шунга қарамай, дастлабки дақиқалардан меҳмонлар устунлик қилди.Натижа ҳам узоқ кутилмади. Иван Илич 17-дақиқада ҳисобни очди. Беллашувнинг биринчи ярмида тўлиқ устунлик “Верона” томонида бўлди.

Танаффусдан сўнг, Давиде Баллардинининг майдонга Элдор Шомуродовни туширгани вазиятни ўзгартириб юборди. Ўзбек легионери илк уринишида рақиб ҳимоячисини ортда қолдириб, гол урди.

Ўйиннинг қолган қисми қизғин курашларга бой бўлди. Гарчи Марко Фараоне мезбонлар дарвозасини яна ишғол қилган бўлса-да, сўнгги сониялардан генуяликлар Милан Бадель ҳаракати билан мағлубиятдан қутилиб қолди.

Футболчиларнинг ўйинини баҳолаб борадиган whoscored.com сайти “Женоа” ва “Верона” баҳсида меҳмон футболчилар орасида энг юқори баллни биринчи гол муаллифи Иван Иличга берди. Мутахассислар сербиялик ярим ҳимоячи хатти-ҳаракатларини 8 баллга муносиб кўрди. Шу куни мезбонлардан яхши ўйнаган меҳмонларнинг аксарият ўйинчилари юқори балл олди.

“Женоа” таркибида энг яхши футболчи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган Милан Бадель бўлди. У whoscored.com мутахассислар унинг ўйинини ҳам 8 баллга лойиқ кўрди. Муҳим паллада гол уриб, жамоаси ўйинида бурилиш ясаган Элдор Шомуродов 7,1 билан жамоадошлари сафида иккинчи бўлди. Захирадан майдонга тушган футболчилар орасида бу энг яхши натижа сифатида қайд этилди.

Умуман олганда, Шомуродовнинг А Серия учрашувдаги балларига назар ташласак, асосан барқарор ўйин намойиш этаётгани ойдинлашади. Ҳамюртимиз ўзи ўйнаган учрашувларда энг паст баллга “Интер”га қарши ўйинда лойиқ кўрилган. Ўшанда атиги 25 дақиқа ўйнаган Элдорга 5,8 балл берилган.

Шомуродов гол урган учта ўйинда ҳам whoscored.com мутасаддилари томонидан 7 баллдан юқори баҳоланган. “Сассуоло”га қарши баҳс учун унга қўйилган 7,88 балл ҳозирча Элдор учун энг баланд кўрсаткич бўлиб турибди.

“Верона” ушбу учрашувдаги дурангдан сўнг, очколари сонини 34-тага етказиб, мусобақа жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.

Мағлубиятсиз сериясини еттита ўйинга етказган “Женоа” эса, ҳозирча 26 очко билан 11-поғонани банд этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 268
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 95
  • Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди 22 апр, 18:09 253
  • Карло Анчелотти: "Бу ўйинда ўз кучимиз билан ғалаба қозондик" 22 апр, 08:49 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар