«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:30
ЎЗO‘Z

Фарғонада Damas ҳайдовчилари ва таксичилар ўртасидаги муштлашув бўйича жиноят иши қўзғатилди

13 фев, 20:22 2 204 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада Damas ҳайдовчилари ва таксичилар ўртасидаги муштлашув бўйича жиноят иши қўзғатилди Кадр: Telegram
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган «Фарғонада Damas ҳайдовчилари ва таксичилар уришиб кетди» сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Фарғона шаҳрида бир гуруҳ фуқароларнинг ўзаро жанжаллашаётгани тасвирланган.

pic.twitter.com/bJJftXH1Uo

— Shukhrat (@bankir2102) February 13, 2021

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари бошланган.

«Мазкур жиноят иши доирасида фуқаро И.Ш. процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тергов ҳаракатлари давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилиши қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 357
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар