«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:56
ЎЗO‘Z

Коронавирус лабораторияда яратилганми? Уханга бориб келган ЖССТ экспертлари хулосалари...

10 фев, 11:30 3 070 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус лабораторияда яратилганми? Уханга бориб келган ЖССТ экспертлари хулосалари... ЖССТ экспертлари Ухандаги Хуанан денгиз маҳсулотлари бозорида, 2021 йил 31 январь
Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари Хитойнинг коронавирус пандемияси бошланган Ухань шаҳрига қилинган сафар ҳақида ҳисобот берди, деб ёзади Meduza.

ЖССТ мутахассислари жамоаси SARS-CoV-2 вирусининг келиб чиқишини ўрганиш учун у ерга 14 январь куни етиб броган эди. Экспертлар икки ҳафта давомида карантинда бўлиб, хитойлик ҳамкасблари билан масофадан мулоқот қилди. Сўнг улар Ухандаги бир қатор объектларни бориб кўрди — хусусан, Хуанан денгиз маҳсулотлари бозори, 2019 йил декабрида SARS-CoV-2 биринчи марта ўша ерда аниқланган ва ушбу вируснинг манбаси деб ҳисобланган эди; шунингдек, шаҳардаги бир нечта юқумли касалликлар шифохоналари ва Ухань вирусология институтига ҳам борди.

«Бизда аввалдан бўлган фикр бутунлай ўзгардими? Бундай деб ўйламайман», — деди ЖССТ экспертлар гуруҳи раҳбари, озиқ-овқат хавфсизлиги ва зооноз (ҳайвондан инсонга юқадиган) юқумли касалликлар бўйича мутахассис Питер Бен Эмбарек. Унинг сўзларига кўра, мутахассислар COVID-19 Уханда 2019 йил декабрида тарқалишни бошлагани ҳақидаги версияни тасдиқлаган. Инфекциянинг бундан аввалроқ авж олгани бўйича далиллар шаҳарда ёки унинг ташқарисида топилмаган.

Хуанан бозори янги касаллик манбаси бўлмаган: Уханда COVID-19 билан боғлиқ биринчи ҳолат 2019 йил 8 декабрда қайд этилган, бозор билан боғлиқ бўлган биринчи ҳолат эса 12 декабрдагина аниқланган. Яъни Хуанан шунчаки вирус тарқалган жойлардан бирига айланган, холос: шаҳарда бу бозорга алоқаси бўлмаган одамлар ҳам касалланган.

Далиллар SARS-CoV-2 табиий равишда келиб чиққанлигини кўрсатмоқда, деди Эмбарек. Унинг сўзларига кўра, бу ва шунга ўхшаш вирусларнинг табиий манбаси кўршапалаклар ҳисобланади. Аммо Уханда вирусни бевосита одамга юқтириши мумкин бўлган кўршапалакларнинг йирик популяцияси йўқ, шу сабабли олимлар вирус юқишининг оралиқ бўғини бошқа ҳайвон бўлган, деган версияга мойиллик билдирмоқда.

Айнан қандай ҳайвонлиги ҳозирча номаълум. Вирусолог Марион Купманс таъкидлашича, Хуанан бозорида қуён, сассиқкўзан, бўрсиқ, бамбук каламуши каби коронавирусга тахминан ёки аниқ мойил бўлган ҳайвонлар сотилган. Шу билан бирга, ЖССТ экспертлари фикрича, SARS-CoV-2 музлатилган маҳсулотлар юзаси орқали тарқалгани ҳақидаги бошқа версия ҳам эҳтимолга яқин.

SARS-CoV-2 лабораторияда яратилганлиги версиясини ЖССТ гуруҳи «ўта паст эҳтимолли» деб атади. «Бу вирус ёки унга боғлиқ бошқа бири дунёдаги қандайдир лабораторияда ўрганилгани ҳақида хабарлар берилмаган. Бундан ташқари, биз Ухань вирусология институти лабораториясини ўрганиб чиқдик; бундай жойдан вирус сизиб чиққанлиги эҳтимоли жуда паст», — деди Эмбарек.

Коронавирус Хитойда яратилгани, кейин эса тасодифан ёки атайлаб бутун дунёга тарқатилгани ҳақидаги миш-мишлар пандемия бошидан буён айланиб келади. АҚШ президенти Дональд Трамп вирус Ухандаги Вирусология институтида ишлаб чиқилгани борасида далиллар борлигини айтган эди. Хитой, худди ЖССТ каби, бошидан буён SARS-CoV-2 лабораторияда келиб чиққанлиги гипотезасини рад этиб келган.

Илгари Хитой коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишда ЖССТ билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмасди. 2020 йил майида ташкилотнинг Хитойдаги вакили Годен Галеа мамлакат ҳукумати бу масалани ўрганишни бошлагани, аммо ЖССТни жараёнга қўшилишга таклиф қилмагани ҳақида шикоят қилган эди. 2020 йил декабрида Associated Press агентлиги Хитой SARS-CoV-2 келиб чиқиши ҳақидаги илмий тадқиқотларни қатъий назорат қилаётгани ва кўршапалаклар яшайдиган жойларга боришни чеклаб қўяётгани ҳақида хабар берган эди.

Хитой ҳукуматининг махфийликка интилиши вирус келиб чиқиши ҳақидаги масаланинг сиёсий эканлиги ва хусусан, АҚШ томонидан бўлган, Хитойнинг пандемияга сабабчи эканлиги ҳақидаги айблар билан боғлиқлиги билан изоҳланган эди. Бунга жавобан Хитой ҳукумати вирусни мамлакатга айнан америкаликлар олиб кирган бўлиши мумкинлигига ишора қилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 251
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар