«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2021, 00:13
ЎЗO‘Z

Намангандаги масжиддан 600 минг сўмлик қишки пойабзални ўғирлаб кетган шахс ушланди

08 фев, 09:35 1 188 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Намангандаги масжиддан 600 минг сўмлик қишки пойабзални ўғирлаб кетган шахс ушланди Фото: ИИБ ахборот хизмати
Наманган шаҳрида ўзганинг қаровсиз қолдирилган курткасидан телефон ва масжидга намоз ўқиш учун келган фуқаронинг оёқ кийимини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада қайд этилишича, фуқаро шу куни соат 13:00 да Наманган шаҳар «Чорсу» деҳқон бозорида жойлашган ҳожатхонада эгнида бўлган курткасини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, унинг чўнтагидан нархи 160 АҚШ доллари бўлган iPhone 6S русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли Жиноят-қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари давомида ушбу шахс жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Наманган шаҳар «Чорсу» МФЙ ҳудудида жойлашган «Хўжа Амин» жоме масжидига намоз ўқиш учун келган, 33 ёшли фуқарога тегишли бўлган 600 минг сўмлик эркаклар қишки оёқ кийимини ҳам ўғрилаб кетганлиги аниқланган.

Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган шахс қилмиши фош этилди 21 дек, 09:13
  • ДТМ: Интернетда тарқалиб кетган тест саволлари масаласида суриштирув ўтказилмоқда 02 сен, 22:53
  • Тошкентда ўзини президент администрациясида ишлашини айтиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахс ушланди 20 июл, 14:14
  • Наманганда иккита осмонўпар бино қуриш режалаштирилмоқда (фото) 21 ноя, 23:23
  • 16 февраль воқеалари иштирокчиси Зокир Раҳимов Туркияда қўлга олинди (видео) 20 июл, 20:07
  • Товламачилик қилаётган "Telegram" канали админлари қўлга олинди 30 мая, 12:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев конституция куни арафасида 182 нафар маҳбусни афв этди 07 дек, 23:57 6
  • Янги Конституциянинг асосий мезонлари айтилди 07 дек, 23:30 189
  • Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди 07 дек, 23:12 261
  • Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди 07 дек, 23:10 199
  • Бизнес бошламоқчи бўлган собиқ маҳкумларга давлат пул беради 07 дек, 23:03 202
  • Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди 07 дек, 22:36 131
  • Тошкентда жаҳон чемпионатига расман старт берилди 07 дек, 22:14 290
  • Янги Конституция қабул қилинади 07 дек, 22:00 321
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади 07 дек, 21:48 346
  • Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди 07 дек, 21:43 312
  • Яшил ловиянинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 07 дек, 21:21 244
  • Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди? 07 дек, 20:47 515
  • Бўлимлар