«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:43
ЎЗO‘Z

Алимент тўламаган яккабоғлик оталарга чора кўрилди

02 фев, 16:43 1 665 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алимент тўламаган яккабоғлик оталарга чора кўрилди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими ва Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди ҳамкорлигида ўтказилган суд мажлисида вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган 3 нафар қарздорларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Улардан бири Н.Н. тумандаги «Дархон» МФЙда яшайди. Собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашгани боис, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 2012 йил 6 июндаги буйруғи билан ундирувчи Г.Ж. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Яккабоғ туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга бу ҳақда тушунтириш берилгани ва бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай Н.Н. алимент тўлашни пайсалга солиб келди. 2020 йилнинг 1 январидан 2021 йил 1 февралига қадар ҳисобланган қарздорлик 8 млн 300 мингга етди. Охир-оқибат мазкур ижро ҳужжати мазмунан кўриб чиқиш учун судга оширилди. Суд мажлисида оталик бурчини унутган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47/4-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, тумандаги «Дархон» МФЙда яшовчи қарздор фуқаро Ў.Х. 1 нафар фарзанди учун тўламаган 5 миллион сўм, «Жайчи» МФЙда яшовчи фуқаро У.К, 1 нафар фарзандига тўламаган 3 миллион 500 минг сўм қарздорлиги учун уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Алимент қарз эмас фарзлигини унутмайлик!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар