«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:51
ЎЗO‘Z

Буйраклар ишдан чиқишига сабаб бўладиган 6 одат

28 янв, 14:23 4 118 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Буйраклар ишдан чиқишига сабаб бўладиган 6 одат Фото: Freepik
Инсон саломатлиги учун муҳим саналган буйраклар фаолиятида муаммо кузатилиши, юрак хуружи, инсульт ва шунга ўхшаш жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш
Сосиска, колбаса ва шу каби қайта ишланган маҳсулотлар буйраклар фаолияти учун жуда хавфли саналади. Уларнинг тузга бой экани сабаб буйраклар натрийга бас келиши учун зўриқиб ишлашига, шунингдек, кўп миқдорда кальций ажралиб чиқишига тўғри келади. Кальций ўз навбатида буйракларда тош пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Қон босимини назорат қилмаслик
Қон босимининг баландлиги нафақат буйраклар, балки организмдаги барча жараёнлар учун ҳам хавфли ҳисобланади. Гипертония буйракни қон билан таъминлайдиган қон-томирларни, шунингдек, ушбу аъзонинг ўзини ҳам жиддий зарарланишига сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам доимий равишда қон босимини назорат қилиб туриш ва меъёрдан кўтариладиган бўлса, бефарқ бўлмасдан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чекиш
2012 йилда ўтказилган тадқиқотда, 16 йил ёки ундан кўп вақт давомида сигарет чекишдан воз кечиш, буйрак ҳужайралари саратони хавфини 40 фоизга камайтириши аниқланган. Қолаверса, чекиш қон-томирларни шикастланиши ва қон босими кўтарилишига ҳам ҳисса қўшиши мумкин.

Кам сув ичиш
Кунига 1 ярим литрдан кам сув ичиш саломатликка ёмон таъсир қилади. Сув ичмаслик организмда натрий миқдори назоратда бўлмаслиги ва қон босими ўзгаришига олиб келади. Шу сабаб ҳам чанқашни кутиб ўтирмасдан, кунига камида 1 литр сув ичиш керак.

Оғриқ қолдирувчи дори воситаларини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш
Аксарият яллиғланишга қарши, айниқса таркибида аспирин ва ибупрофен бўлган дори воситалари буйракларнинг қон билан таъминланишига салбий таъсир қилади ва чандиқлар пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабаб ҳам бу каби дори воситаларини шифокор мурожаатига биноан қабул қилиш, буйрагида муаммо бор кишиларга эса буткул воз кечиш тавсия қилинади.

Халқ табобати йўли билан даволаниш
Шифобахш ўсимликлар билан ўзини-ўзи даволаш, дори препаратлари билан даволангандек хавфли бўлиши мумкин. Аксарият шифобахш ўтларда организм, хусусан, буйраклар саломатлигига таъсир қиладиган моддалар бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам ўсимликлар билан даволанишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 154
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 97
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 211
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 328
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 287
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар