«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:47
ЎЗO‘Z

Нонушта учун энг фойдали бўтқа қайси?

28 янв, 10:43 1 860 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нонушта учун энг фойдали бўтқа қайси? Фото: Freepik
ЖССТ мутахассислари ва парҳезшунослари бўтқаларнинг фойдали ёки йўқлиги ҳақида турли фикр билдиради. Улардан айримлари ушбу маҳсулотнинг ортиқча углевод кони эканлигини таъкидласа, қолганлар фойдаси бисёр эканини маълум қилади. Фан эса фақат бир шарт билан иккинчи қарашни маъқуллайди: бўтқа дарҳақиқат фойдали, фақат бунинг учун ёрмалар бутун ва кам миқдорда қайта ишланган бўлиши керак. Бўтқалар организм учун муҳим бўлган ва очлик ҳиссини қондирадиган витамин, минерал ва секин сингадиган углеводларнинг кони саналади.

Қандай бўтқа энг фойдали?
Мутахассислар бир овоздан гречканинг саломатлик ва организм учун кони фойда эканини таъкидлайди. Унда ошқозон-ичак тракти учун фойдали бўлган, шунингдек, узоқ вақт давомида қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга бўлган клетчатка лиммо-лим бўлади. Шу сабаб ҳам нонуштани бир тарелка гречка билан қилгандан кейин узоқ вақт давомида очлик нималиги билинмайди. Қолаверса, гречка таркибида ўсимлик оқсили кўп бўлган маҳсулотлар орасида рекордсмен саналади. Ундаги оқсилнинг сифатли экани сабаб ҳам спортчилар, вегатерианлар ушбу маҳсулотни канда қилмайди.

Фото: Harper’s Bazaar
Гречка бошқа ёрмаларга нисбатан минералларга бойроқ саналади. Унда марганец, мис, магний, темир ҳамда фосфор сероб. Ушбу минераллар организмдаги барча аъзоларнинг фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Темир ва мис юрак-саломатлиги, магний асаб тизими ва когнитив қобилиятлар, фосфор ва марганец эса моддалар алмашинуви, тўқималар регенерацияси учун аҳамиятли.

Шунингдек, гречкада ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қиладиган, яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини олдини оладиган, қолаверса қариш жараёнини секинлаштириб, тери аҳволини яхшилайдиган антиоксидантлар ҳам етарли миқдорда мужассам. Шунга қарамай, фақат гречка истеъмол қилиш билан чекланиш керак эмас. Рационнинг балансда ва хилма-хил бўлишига эътибор қаратиш керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 312
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 473
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 315
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 426
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар