«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:37
ЎЗO‘Z

Президент қатор раҳбарларга янги вазифа юклади

28 янв, 09:44 2 278 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қатор раҳбарларга янги вазифа юклади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Замон талабларини илғаш ва амалга ошириш, соҳа ва тармоқларни олға бошлашда бу жуда катта таянч, бебаҳо хазинадир.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилинди.

Бугунги йиғилишда ўша форум ва Мурожаатномада айтилган таклифларни амалга ошириш, ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизимни жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев бу ишлар иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши зарурлигини кўрсатиб ўтди. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир.

Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани қайд этилди. Шу борадаги масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини «маҳаллабай» ўрганмоқда. Бу ўрганишлар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда ҳалигача кўплаб камчиликлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам кўплаб муаммолар бор. Аксарият маданият марказлари, истироҳат боғлари ва спорт комплексларининг моддий-техник базаси қониқарсиз, тўгараклар номига ишлаяпти.

Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Унга мувофиқ:

Жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди. Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни ушбу тизим орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

«Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда касб-ҳунар коллежларини асбоб-ускуна билан таъминлаш, касб стандартларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш вазифалари белгиланди.

«Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига жойларда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 1
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар