«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:31
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Бош вазир ва администрация раҳбари рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади»

27 янв, 20:25 2 175 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Бош вазир ва администрация раҳбари рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади» Фото: Президент матбуот хизмати
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари мажлисбозликни камайтириш шартлигини қатъий таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Молия, банк ва солиқ соҳаларида бир йил фавқулодда вазият эълон қилдик. Қўчқоровдан бошлаб барча молиячи, банкир ва солиқчилар маҳаллама-маҳалла юриб, аҳоли муаммоларини ўрганади ва ҳал қилади. Мазкур соҳа вакиллари учун пайшанба, жума ва шанба кунлари умуман мажлис ўтказилмайди. Улар фуқаролар муаммосини ўрганади.

Кўплаб амалдорлар мажлис ўтказишга касал бўлган. Ким хоҳласа, ҳар куни соатлаб мажлис ўтказади. Туман ва вилоят ҳокимлари мажлис қиладиган бўлса, бош вазир ва администрация раҳбаридан рухсат олиб, узоғи бир соатлик мажлис ўтказиши мумкин. Аммо уларнинг рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади. Амалдорлар соатлаб ўтказган мажлис учун кетган вақтини ёшларнинг муаммосини ўрганиб, ечимини топишга сарфлайди. Президентдан ташқари бирорта раҳбар бир соатдан ортиқ мажлис ўтказмайди
», – деди Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар