«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинди

26 янв, 00:39 3 033 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинди Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Қирғизистон президентлигига собиқ номзод ва давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, у Жогорку Кенеш депутатларини обрўсизлантиришда айбланмоқда. Бош прокуратуранинг маълумот беришича, 14 январ куни Жогорку Кенеш собиқ депутати Алмамбет Шикмаматов ариза билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, унинг аризаси асосида Сегизбаевга нисбатан Жогорку Кенеш депутатлари Алмамбет Шикмаматов, Аида Салянова ва Омурбек Текебаевни мамлакат аҳолиси олдида обрўсизлантириш, уларни жиноят қилганликда қасддан айблаш факти бўйича Жиноят кодексининг 320-моддасига мувофиқ (лавозимини суиистеъмол қилиш) судга қадар суриштирув иши рўйхатга олинган.

Сегизбаев Бишкек ички ишлар бош бошқармаси изоляторига жойлаштирилганлиги хабар қилинмоқда.

"Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда олиб борган судга қадар суриштируви давомида Абдил Сегизбаевнинг ушбу жиноий ҳаракатларни содир этганлиги аниқланганлиги муносабати билан у республика Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддаси тартибида ҳибсга олинди", - дейилади бош прокуратура хабарида.

Аввалроқ мамлакат бош прокуратураси Сегизбоевни ерларни ноқонуний ўзлаштириш ва у ерларда бинолар қуриш ҳамда кейинчалик уларни яқин қариндошлари номига ўтказиш билан шуғулланганликда айблаб жиноят иши очганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар