«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:28
ЎЗO‘Z

Нурмат Отабеков феврал ойида карантин чекловлари қайта тикланишига оид хабарларга изоҳ берди

24 янв, 07:40 4 785 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурмат Отабеков феврал ойида карантин чекловлари қайта тикланишига оид хабарларга изоҳ берди Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда ҳам аниқлангани, бу касаллик олдингисиданда оғир кечиши тўғрисидаги аудио тарқалди. Шунингдек, Тошкент давлат педагогика университетида ҳам вируснинг янги штамми қайд этилганига оид маълумотлар эълон қилинди.

Гап бундоқ, феврал ойидан бошлаб карантин қайтаркан. Ковид марказлар яна очиларкан. Янги штаммда бурун битиб, томоқ йиринглаши, ич кетиши билан кечаркан. Касаллик жуда кескин кечаркан. Кимда кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилсин”, – дейди кимлиги номаълум бўлган эркак.

Вазият бўйича изоҳ олиш учун Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Нурмат Отабеков билан боғландик.
Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми қайд қилинмаган. Юқоридаги аудиода айтилган белгилар олдинги штаммга ҳам хос бўлиши мумкин. Янги штамм қайд қилинмагани туфайли эҳтиёт чораларини сусайтириш ярамайди. Биз ҳамон пандемия даврида яшаяпмиз.

Карантин чораларининг феврал ойида кучайтирилиши ҳақидаги гаплар ўринсиз. Бу борада фақат республика махсус комиссияси қарор чиқариши мумкин. Бундай қарор чиқарилганда эса расман эълон қилинади.

Ўзбекистонда ҳар куни турли ҳудудларда коронавирус аниқланмоқда. Шу жумладан, Тошкент давлат педагогика университетининг талабасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилгани рост. Аммо бу янги штамм эмас, умуман эпидемиологик вазият ҳам барқарор. Ўша факультет талабаларига маълум муддат жавоб берилгани эса стандарт амалиёт.

Такрор айтаман, касаллик бизга кириб келмабди, дея хотиржамликка берилиш, ҳимоя ва гигиена қоидаларини унутиш тўғри эмас. Эҳтиёт чоралари ҳамон амалда
”, – деди Нурмат Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар