«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2021, 11:02
ЎЗO‘Z

АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланади

23 янв, 23:51 929 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланади Фото: Reuters
Америкалик сенаторлар февралда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг импичментига оид масалани кўриб чиқишга киришади. Бу ҳақда Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумерга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

«Вакиллар палатаси менежерлари ҳам, ҳимояда ҳам олдинги суд жараёнларидаги каби ўзларининг юридик қайдларини тузиб олишга вақт бўлади… Қисқа ҳисоботлар тайёр бўлгач, томонлар 8 февралдан бошлаб чиқиш қилади», — дейди Шумер.

Трампга қарши айбловлар келтирилган моддалар Вакиллар палатаси томонидан Сенатга 25 январь куни топширилади. Шумернинг Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл билан келишувига кўра, улар 25 январь куни маҳаллий вақт билан 19:00 да ўқиб эшиттирилади. Сенаторлар 26 январь куни қасамёд қабул қилади, Трампга эса чақириқ қоғози юборилади.

Қонунга кўра, АҚШ сенати импичмент борасидаги ишни якшанбадан ташқари ҳар куни, бошқа масалаларга чалғимаган ҳолда кўриб чиқиши керак. Шундай қилиб, импичмент жараёнининг зудлик билан бошланиши президент Жо Байден томонидан ҳукумат лавозимларига кўрсатилган номзодларнинг сенаторлар томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини кечиктиради.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Вакиллар палатаси 13 январь куни Трампга импичмент эълон қилганди. Уни ҳокимиятдан четлатиш тўғрисидаги резолюция конгрессменларнинг 232 нафари, шу жумладан 10 нафар республикачи ҳам овоз берган. Яна 197 киши Трампнинг четлатилишига қарши чиқди.

Бу АҚШ тарихида биринчи марта президентга икки марта импичмент эълон қилиниши. Вакиллар Палатаси Трампга 2019 йил декабрида импичмент эълон қилганди. Аммо унга қарши айбловларни Сенатда кўриб чиқишнинг навбатдаги босқичида у оқланган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилди 14 янв, 08:15
  • Путин 31 декабрни дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини маъқуллади 24 дек, 11:44
  • Трампнинг тарафдорлари 20 январь куни унинг «иккинчи инаугурацияси»ни ўтказишни режалаштирди 22 дек, 20:25
  • АҚШ Вакиллар палатаси спикери Жо Байденнинг ғалаба қозонганини айтиб ўтди 08 ноя, 08:25
  • Гитлер ёнидаги 15 та қиз. Нега улар ҳар куни йиғлашган? 04 окт, 13:50
  • Рим полициячиларининг 83 фоизи 31 декабрь куни касаллигини баҳона қилиб ишга чиқмади 03 янв, 16:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Антарктидадан улкан айсберг ажралиб чиқди 28 фев, 10:53 0
  • Мексикалик боксчи WBC ва WBA чемпионлик камарларини ҳимоя қилди 28 фев, 10:13 0
  • Ҳиндистонда эгасини пичоқлаб қўйган хўроз суд қилинади 28 фев, 09:39 0
  • Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди 28 фев, 08:53 190
  • Чилонзордаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди 28 фев, 08:00 251
  • Фарғонада дугонасининг суратларини турмуш ўртоғига кўрсатмаслик учун 1,5 минг доллар талаб қилган қизлар ушланди 28 фев, 07:00 489
  • Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида содир бўлган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди 27 фев, 23:53 758
  • Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда 27 фев, 23:14 1 519
  • "Странжа-2021" турнирида ўғил боллар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди! 27 фев, 23:05 767
  • Буюк Британияда 15 ёшида ИШИДга қўшилиб кетган аёлнинг уйга қайтишига рухсат берилмади 27 фев, 22:39 494
  • Нигерияда жиноятчилар мактабга ҳужум уюштириб 300 нафардан ортиқ ўқувчи қизни ўғирлаб кетди 27 фев, 22:11 773
  • Ижтимоий тармоқларда фарзандига зулм қилаётган она видеоси тарқалди 27 фев, 21:38 788
  • Бўлимлар