«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:28
ЎЗO‘Z

2 йил алимент тўламаган ота қамоққа тушди

23 янв, 18:49 1 860 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2 йил алимент тўламаган ота қамоққа тушди

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 08.02.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Сапаевдан С.Тўхтасинова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун иш ҳақи ва бошқа даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Бироқ, қарздор Р.Сапаев 08.02.2019 йилдан 01.01.2021 йилга қадар фарзанди учун умуман алимент тўламаган. Фақатгина, 16.06.2020 йилда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси асосида тўпланган ҳужжатлар бўйича Қўқон шаҳар маъмурий судида иш кўриб чиқилаётган вақтда маъмурий қамоқ жазоси тайинланишини олдини олиш мақсадида 500 минг сўм алимент пули тўлаб берган.

Маъмурий суд томонидан тайинланган 15 сутка қамоқ жазосини ўтаб чиққандан кейин ҳам қарздор Р.Сапаев алимент тўламаслик фикрида қатъий тургани ҳақида ундирувчи ва давлат ижрочисига хабар берган.

Бу ерда, алимент миқдори ёки уни ундириш эмас, балки қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажармасликни ошкора равишда эълон қилиш масаласи кун тартибига чиққанлиги сабабли 2020 йил декабрь ойига келиб Р.Сапаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қизиғи шундаки, 06.01.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлиси жараёнида қарздор Р.Сапаев судья ва маслаҳатчиларни ишончига кириб, Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган чекловни бекор қилишни сўраб, Россия Федерациясига ишлаш учун бориши ва алимент пулини ўша ердан банк орқали юборишини билдирган.

Суд Р.Сапаевни ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан С.Тўхтасинова фойдасига тўланмаган 8 млн. 664 минг 510 сўм алимент қарзи ва келгусидаги алимент тўловлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар