«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:00
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга кунига 1000 бош қорамол яширин йўл билан киритилади

22 янв, 22:36 3 834 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга кунига 1000 бош қорамол яширин йўл билан киритилади Фото: «Centralasia.media»
2020 йилда Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол ва майда чорва моллари экспортини 9,2 баравар оширди. Бу экспорт тақиқини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткичдир. Аммо Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва етказиб берувчилар ҳақиқий кўрсаткичлар бундан бир неча баравар юқори, деб ҳисобламоқда.

11 ой давомида Қирғизистон мамлакатимизга 10,4 минг бош қорамол ва 36 минг бош майда мол етказиб берган. Таққослаш учун: 2019 йилнинг шу даврида қорамол экспорти атиги 574 бошни, майда моллар 4,4 минг бошни ташкил этган.

Тирик қорамоллар — сигирлар, қўйлар ва эчкилар экспортининг 98 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди. Аммо Миллий статистика қўмитаси маълумотлари етказиб беришнинг ҳақиқий ҳажмини акс эттирмайди. Уларнинг фикрига кўра, контрабандани ҳисобга олган ҳолда, фермерлар молларни бир неча баравар кўпроқ сотганига аминлар.

«Мен бу кўрсаткичга жуда шубҳа билан қарайман. Шунингдек, биз бозорни таҳлил қилмоқдамиз, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тақиқ контрабандачиларга қўйилган эди. Контрабанда олдин қандай бўлган бўлса, ҳозирда ҳам шу ҳолда давом этмоқда», — деди «Қирғизланд» экспортчилар ва импорт қилувчилар ассоциацияси раиси Ленара Ниёзбекова.

2019 йил Ўзбекистонга чорва молларини экспорт қилишдан тушган тушумлар атиги 1,2 миллион долларга зўрға етган бўлса, ўтган йилнинг 11 ойи давомида бу кўрсаткич 13,1 миллион долларни ташкил этган.

Аммо ҳақиқий миқдорлар бундан бир неча баравар юқори, дейди тадбиркорлар. «Масалан, бизнинг ассоциациямиз томонидан 7 миллион доллар миқдоридаги экспорт бўйича шартномалар имзоланди. Бу шунчаки бизнинг уюшмамиз томонидан имзоланган шартнома холос. Бизнинг маълумотларга кўра, мамлакатда яна худди шундай 20 та қонуний экспорт қилувчи топилмайди», — дея таъкидлаб ўтган Ниёзбекова.

19 ноябрь куни ҳукумат Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг тавсиясига биноан Қирғизистондан чорва молларини экспорт қилишни тақиқлаб қўйган ва бу қарорини озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи билан изоҳлаган. Бир ҳафта ўтгач, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошлиғи Тилек Тўқтигазиев оммавий контрабанда тўғрисида шикоят қилиб: «Биз мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида молларни чет элга қандай қилиб олиб ўтилиши тўғрисида кўплаб маълумотлар ва фактларни оляпмиз. Агар биз фақат қорамолларни ҳисобласак, унда кунига 1000 бошгача қорамол ташилмоқда», — деган у.

Давлат чегара хизмати, ўз навбатида, Тўқтогазиевнинг нутқини «популистлик» деб атаган. Давлат чегара хизмати чегараолди ҳудудлари аҳолиси билан доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилишига ишонтирган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара узунлиги 1378 километрни ташкил этади, шундан 15% ҳали ҳам ҳисобга киритилмаган. Аммо айрим ҳудуддаги чегара чизиқларида тўсиқлар мажуд эмас.

Қирғиз чорваларини Ўзбекистонга сотиш шов-шувлари Қозоғистондан ҳайвонларни экспорт қилиш тақиқлангандан кейин юз берган, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 462
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 63
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 329
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар