«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2021, 20:08
ЎЗO‘Z

ДХХ 3 млн. 720 минг АҚШ доллари олган фирибгарни ушлади (видео)

21 янв, 12:58 1 598 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ 3 млн. 720 минг АҚШ доллари олган фирибгарни ушлади (видео) Бугун мамлакатимизда ердан унумли фойдаланиш, фермер ва тадбиркорлар учун етарли шароитлар яратиш масаласига катта эътибор қаратиляпти. Бироқ, айрим қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар бундай имкониятларни суистеъмол қилиб, давлат томонидан ажратилган ерларни бошқа бировга ноқонуний сотишга ҳаракат қилишмоқда.

Қибрайлик тадбиркорнинг боғдорчилик ва чорва молларига яйлов учун ер ажратилишини сўраб, ўзи яшаётган туман ҳамда Тошкент вилоятининг бошқа туманлари хокимликларига қилган мурожаатлари кутилган натижани бермайди.

Шунда унинг муаммосидан хабар топган Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган «Asiyan Milk Best» масъулияти чекланган жамият раҳбари “Т.Қ.” ушбу жамиятга тегишли Қуйичирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман заҳирасидаги 100 гектар ерни унинг номига ўтказиб беришини айтиб, эвазига 3 млн. 700 минг АҚШ доллари сўрайди. Шунингдек, бу ишларни расмийлаштириб бериш учун Қуйичирчиқ тумани хокимлигидаги мансабдор шахсга беришини айтиб, яна 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Т.Қ.” тадбиркордан жами 3 млн. 720 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди 17 дек, 14:43
  • ДХХ коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди 03 июл, 10:03
  • Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан ушланди (видео) 18 июн, 00:30
  • Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасига чорвачиликни ривожлантириш учун ер ажратилади 05 июн, 09:55
  • Асакалик мансабдор 10 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди 23 апр, 22:06
  • Олтиариқда кадастр ходими 30 минг АҚШ доллари талаб қилди 30 окт, 14:45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда 28 фев, 18:48 95
  • “Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман 28 фев, 18:13 205
  • Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади 28 фев, 17:43 461
  • Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи куни қандай об-ҳаво билан бошланади? 28 фев, 17:13 554
  • Президент гранти, «қизлар учун махсус стипендия» – улар ҳақида нималар маълум? 28 фев, 16:39 227
  • Хоразмда депутатлар суд раисидан тизимда очиқликни кучайтиришни сўрашди 28 фев, 16:00 172
  • Яхшилик камайиб бормоқда 28 фев, 15:14 440
  • "Муҳим хулоса" 28 фев, 14:30 221
  • Меҳр тушунчаси 28 фев, 13:53 257
  • Тошкентда беш нафар талабанинг мурдаси топилди 28 фев, 13:27 1 415
  • Ёнғоқ бевақт ўлимдан асрайди 28 фев, 13:00 715
  • Сурхондарёда Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди 28 фев, 12:15 361
  • Бўлимлар