«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 13:23
ЎЗO‘Z

3-дивизион клуби "Реал"ни Испания кубогидан чиқариб юборди!

21 янв, 08:33 975 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
3-дивизион клуби "Реал"ни Испания кубогидан чиқариб юборди! Испания кубоги 1/16 финал босқичи доирасида "Алькояно" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, биринчи тайм сўнгида Эдер Милитао жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Марселонинг узатмасини яна бир бразилиялик дарвозага йўллади. Ушбу голдан кейин бироз хотиржамликка берилган мадридликлар 80-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Гол муаллифи Хосе Сольбес.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, ҳакам қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Меҳмонлар устози захирадан ўзи ишонган шогирдларини майдонга ташлаганига қарамай, мезбонлар рақиб дарвозасини 115-дақиқада иккинчи бор аниқ нишонга олди ва якунда ғалабани тантана қилди.

Шу тариқа, "Реал" ўз юришини 1/16 финал босқичида тўхтатишга мажбур бўлди. Маълумот учун, "Алькояно" клуби Б Сегундада иштирок этади. Ушбу лига Испанияда тартиби бўйича 3-ўринда туради.

Алькояно – Реал Мадрид 2:1
Голлар:
0:1 – 45 Милитао, 1:1 – 80 Солбес, 2:1 – 115 Хуанан.
Алькояно – Фигерас, Хуанан, Карбонел (Молто, 60), Анхель Лопес, Рубио (Рамон Лопес, 72), Феррис, Рауль, Ньигес (Диаките, 78), Санчес (Серда, 60), Мурад (Антон, 105), Мехия (Солбес, 60).
Реал Мадрид – Лунин, Марсело, Одриосола (Азар, 98), Виктор Чуст, Милитао, Иско (Кроос, 98), Каземиро, Васкес, Вальверде, Винисиус Жуниор (Асенсио, 90), Мариано Диас (Бензема, 67).
Огоҳлантириш: Санчес (32), Хуанан (34), Мариано Диас (58), Одриосола (78), Феррис (90), Рамон Лопес (103), Лунин (116).
Четлатиш: Рамон Лопес (110).



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ла Лига. "Реал" кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотди 29 ноя, 08:02
  • 5 та гол урилган ўйинда "Реал" "Шахтёр"га аламли тарзда мағлуб бўлди 22 окт, 00:06
  • Испания. "Реал" Каталонияда мағлубиятга учради 30 окт, 07:39
  • «Реал» сафардаям «Наполи»ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди 08 мар, 09:20
  • «Реал» сафарда «Сельта» билан дуранг ўйнади ва Испания кубогидан чиқиб кетди 26 янв, 23:49
  • Испания кубоги. «Реал» жавоб ўйинида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди 03 дек, 09:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Uzauto Motors» автомашиналар нархини «ошириб олди»?! 06 мар, 12:30 0
  • Марскезар «Қизил сайёра»да илк «қадамларини ташлади» 06 мар, 12:00 0
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 138
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 436
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди 06 мар, 00:29 553
  • Бўлимлар