«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 13:07
ЎЗO‘Z

«Ювентус» 9-бор Италия Суперкубоги ғолибига айланди

21 янв, 09:00 739 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ювентус» 9-бор Италия Суперкубоги ғолибига айланди Фото: Twitter/JuventusFC
Италия Суперкубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Ювентус" ҳамда "Наполи" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин туринликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки гол 64-дақиқада Криштиану Роналду томонидан киритилди. Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни португалиялик футболчи дарвозага аниқ йўллади. Ўйин шу аснода давом этаётган бир пайтда, неаполликлар ҳужумга катта эътибор берди.

Ўз навбатида, бу ҳолат ҳимояда бўшлиқлар юзага келишига сабаб бўлди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Альваро Мората қарши ҳужумда рақибни жазолади. Куадрадонинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвозага тўп киритган Мората ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Ушбу ғалаба туфайли "кекса сеньора" бош совринга эга чиқди. Маълумот учун, бу жамоа устози Андреа Пирлонинг мураббий сифатидаги илк титули ҳисобланади.

Ювентус — Наполи 2:0
Гол:
Роналду (64), Мората (90+6).
Амалга оширилмаган пенальти: Инсинье (79).
Ювентус – Шченсни, Кьеллини, Бонуччи, Данило, Куадрадо, Артур, Бентанкур (Рабьо, 84), Кулусевски (Мората, 84), Маккенни, Кьеза (Бернардески, 46), Роналду.
Наполи – Оспина, Мариу Руй (Политано, 84), Кулибали, Манолас, Ди Лоренцо, Зелиньски, Бакайоко (Элмаз, 67), Лосано, Демме (Льоренте, 84), Инсинье, Петанья (Мертенс, 72).
Огоҳлантиришлар: Роналду (74), Зелиньски (89).



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қолди 28 сен, 10:07
  • «Ювентус» голларга бой ўтган драматик баҳсда «Наполи»ни мағлуб этди 01 сен, 09:50
  • Роналду «Ювентус» билан илк совринини қўлга киритди (фото, видео) 17 янв, 09:30
  • Алекс Сандро: Роналду «Ювентус»ни янги даражага олиб чиқди 01 окт, 20:48
  • «Ювентус» Туринда «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди 30 сен, 00:30
  • «Реал» сафардаям «Наполи»ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди 08 мар, 09:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Uzauto Motors» автомашиналар нархини «ошириб олди»?! 06 мар, 12:30 0
  • Марскезар «Қизил сайёра»да илк «қадамларини ташлади» 06 мар, 12:00 0
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 138
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 436
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди 06 мар, 00:29 553
  • Бўлимлар