«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 13:55
ЎЗO‘Z

«Мобил телефон кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда» – Шавкат Мирзиёев

21 янв, 10:30 893 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мобил телефон кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда» – Шавкат Мирзиёев Фото: Президент матбуот хизмати
2021 йилнинг 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш лозимлигини қайд этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Тарбияда танаффус бўлмайди, деймиз. Лекин маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда бу қоидага амал қилинмаяпти. Бу борада боғча, мактаб, олий таълим, маҳалла – ҳар бири алоҳида иш олиб боряпти. Шунинг учун маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, унда ҳар бир масъул идоранинг вазифаси ва биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирларини аниқ белгилаб қўйиш зарур.

Хусусан, мактабгача таълим ташкилотларида жажжи фарзандларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда маънавий-тарбиявий ишлар тизимини яратиши керак. Бунда, айниқса, хусусий ва давлат-шериклик асосидаги боғчаларга маънавий ва методик ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Жойлардаги Маънавият ва маърифат кенгашлари бу масалага алоҳида аҳамият бериши лозим. Шу мақсадда, Кенгаш аъзоларини ҳар бир мактабгача таълим ташкилотига доимий бириктириб, масъулиятини белгилаб қўйиш зарур
», деди Президент.

Давлат раҳбари мактабларда 5-синфдан бошлаб ягона синф раҳбарини тайинлаш амалиётини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади.

«Хабарларингиз бор, биз мамлакатимиздаги 10 мингдан ортиқ мактабга таниқли адиб ва журналистларни, маънавиятчиларни ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи сифатида бириктирдик. Улар мактабда маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчиларнинг адабиёт, маданият ва санъатга қизиқишини ошириш ҳамда ижодий тафаккурини ривожлантириш орқали ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш учун масъул бўлади.

Яна бир масала. Мактабларда 5-синфдан бошлаб ягона синф раҳбарини тайинлаш амалиётини йўлга қўйишимиз керак. Бу ўқитувчи 11-синфга қадар болаларнинг маънавий тарбиячисига, ота-онасидек қадрдонига айланиши зарур.

Шуни қайд этиш жоизки, бугун болаларимизни мактаб, ота-она ёки институт эмас, аксарият ҳолда қўлидаги телефон тарбияламоқда, десак бу ҳам ҳақиқат. Мобил телефон энди оддий алоқа воситаси эмас, кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда.

Маънавиятимизга мутлақо бегона бўлган зарарли ғоялар чегарани бузмасдан, билдирмасдан хонадонимизга, жамиятимизга кириб келяпти. Соат сари эмас, минут сари кириб боряпти. Буларнинг барчаси биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб янграши зарур
», деди Шавкат Мирзиёев.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев: "Яқин 4-5 йилда барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинади" 08 мар, 18:33
  • Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда 14 фев, 20:27
  • Шаҳноза Мирзиёева янги вазирликда ишламоқда 18 янв, 21:02
  • Шавкат Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда 26 дек, 21:00
  • 2018 йилдан ОТМларда мактабгача таълим йўналиши бўйича сиртқи бўлимлар очилади 20 окт, 18:05
  • Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида 18 авг, 17:40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорлик билдирди 06 мар, 13:09 0
  • «Uzauto Motors» автомашиналар нархини «ошириб олди»?! 06 мар, 12:30 1
  • Марскезар «Қизил сайёра»да илк «қадамларини ташлади» 06 мар, 12:00 0
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 138
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 436
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Бўлимлар