«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 13:56
ЎЗO‘Z

Пекин АҚШнинг “уйғурлар геноциди” ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди

21 янв, 10:01 1 397 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пекин АҚШнинг “уйғурлар геноциди” ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди Фото: AP
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чунин АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида уйғурлар геноциди ҳақидаги баёнотини аср ёлғони, унинг ўзини эса масхарабоз деб атади.

Помпео охирги бир неча йил ичида жуда кўп ёлғон тарқатди. Помпеонинг ушбу баёноти ҳам ҳали қулоқ эшитмаган уйдирмадир. Ўзининг ёлғонлари билан танилган ушбу америкалик сиёсатчи ўз лавозимидаги охирги кунда ҳам ёлғон хабар тарқатиб, ўзини бутун дунёга масхарабоз қилиб кўрсатди ва кулгига қўйди”, деб айтган Чунин.

Аввалроқ Помпео Хитойни Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидаги вазият сабабли геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айблаганди. Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати “тизимли равишда уйғурларни йўқ қилишга уриниб келади”.

New York Times нашрининг ёзишича, Оқ уйнинг эндиликда аввалги маъмуриятининг Хитой ҳукумати ҳаракатларига бундай кескин таъриф бериши Пекинга қарши санкцияларнинг янги президент Жо Байден маъмурияти томонидан кенгайтирилишига олиб келиши мумкин.

АҚШ Хитойни уйғурлар ва бошқа мусулмон гуруҳларини таҳқирлаш, инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб, Пекинга нисбатан санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда.

Ўз навбатида, Хитой ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келмоқда ва мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Трамп Хитойни дарғазаб қилган қонунни имзолади 18 июн, 22:50
  • «Сенат томошабин эмас». АҚШда уйғурлар ҳуқуқларига доир қонун қабул қилинди 16 сен, 07:10
  • Уйғур олимаси АҚШнинг Хитой билан муносабатларига масъул этиб тайинланди 17 авг, 17:47
  • Тожикистон ва Россия Хитойнинг Шинжон-Уйғурдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади. Қирғизистон ва Қозоғистон баёнотни имзоламади 15 июл, 12:15
  • Туркия ва Хитой уйғурлар масаласида ўзаро кескин баёнотлар берди 14 фев, 06:56
  • Хитой уйғурларга қарши курашда ёрдам сўради 01 мар, 23:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорлик билдирди 06 мар, 13:09 0
  • «Uzauto Motors» автомашиналар нархини «ошириб олди»?! 06 мар, 12:30 1
  • Марскезар «Қизил сайёра»да илк «қадамларини ташлади» 06 мар, 12:00 0
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 138
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 436
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Бўлимлар