«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:37
ЎЗO‘Z

Нима учун муҳим? К витаминининг организм ва саломатликка фойдаси

19 янв, 23:53 2 408 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун муҳим? К витаминининг организм ва саломатликка фойдаси Фото: Freepik
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай, саломатлик учун бошқалардан кам бўлмаган фойдали ва муҳим саналади.

К витамини ҳақида
К витамин организм учун зарур бўлган озуқа моддаси ҳисобланади. У суякларни мустаҳкамлайди, кальций ва бошқа муҳим моддаларнинг ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради ва қоннинг ивиш жараёнида ҳам муҳим рол ўйнайди. Ушбу витаминнинг икки хил К1 ва К2 тури бор. Биринчиси ўсимлик иккинчиси эса ҳайвон маҳсулотларида бўлади.

Нима учун фойдали?

Юрак касалликлари ривожланишининг олдини олади
Кальций суяклар учун муҳим қон-томирлар учун эмас. К2 витамини артерияларда кальций тўпланишининг олдини олади ва бу орқали юрак қон-томир касалликларининг келиб чиқиш хавфини камайтиради.

Тишларни ҳимоя қилади
Остеокалсин тишларни кариес ва бошқа зарарланишлардан ҳимоя қилувчи асосий ҳимоя ҳисобланади, К витамини унинг фаоллашишини таъминлайди.

Суякларни мустаҳкамлайди
Вақт ўтиши билан суяклар мўртлашиб боради, К витамин меъёрда бўлганда эса организмда кальций синтези фаол бўлади. Бунинг натижасида суяклар мустаҳкамланади ва чиқиш-синишлар хавфининг олди олинади.

Қандай маҳсулотларда К витамини бўлади?
Ушбу витаминни БФҚ, яъни биологик фаол қўшимчалар кўринишида қабул қилиш ҳам мумкин, лекин таркибида К витамини бўлган маҳсулотларни таомномага киритиш ҳам фойдадан холи эмас. К витамин ёғда эрувчан бўлгани сабаб ҳам унинг организмга сингиши учун ёғлар зарур ҳисобланади.

Масалан, исмалоқ мазкур витаминга бой маҳсулот, лекин унга ёғ қўшилмаса, қанча кўп миқдорда истеъмол қилинса ҳам самара бўлмаслиги мумкин. Карам, брокколи, салат барги, соя, қовоқ ва қорағат сингари маҳсулотлар ҳам К витаминининг манбайи. Ушбу маҳсулотларни таркибида омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари бўлган маҳсулотлар билан қўшиб истеъмол қилиш керак. Уларнинг умумлашмасидан тайёрланган таом нафақат мазали, балки фойдали бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 321
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 482
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 328
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 354
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар