Фото: «Instagram»Дунёнинг энг йирик Саҳрои Кабир чўлида ғайриодатий ҳолат кузатилмоқда — ҳаммаёқ оппоқ қор билан қопланди. Январь ойида ўртача ҳарорат 20 даража иссиқдан пасаймайдиган саҳрода ҳарорат нулдан ҳам тушиб
кетди.
![]()
Саҳрои Кабир ва Саудия Арабистонидаги ғаройиб қиш манзараларини сураткаш Карим Бучетата «Instagram»да эълон қилди.
![]()
Карим Бучетата Жазоирнинг Айн-Сефра шаҳридан унча узоқ бўлмаган қорли чўлни, қор ёғишидан кейин -3 даража совуқда қумликларда юрган қўйларни, Саудия Арабистони шимоли-ғарбидаги Табук туманида қор босган туяларни суратга олди.
![]()
Ёз паллаларида Саҳрои Кабирда ҳаво 50 даражагача қизийди, аммо айни пайтда нулдан ҳам паст.
![]()
Саудияда эса январь — энг совуқ ой, ўртача ҳарорат 20,2 даража илиқ бўлади. Мамлакатнинг қиши энг изғиринли ҳудудларидан саналган Табукда эса ҳарорат 4 даражагача пасаяди. 10 январь куни ёққан мўл қор ҳатто табукликларни ҳам ҳайратда қолдирди. Ўша кунлари Ливан, Сурия ва Эрон ҳам оппоқ қорга бурканди.
![]()