«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:52
ЎЗO‘Z

«Жуда арзон ва хавфсиз»: косметологлар мижозларни қандай алдайди?

18 янв, 14:14 2 092 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Жуда арзон ва хавфсиз»: косметологлар мижозларни қандай алдайди? Фото: «Домашний очаг»
Юз терисидаги мумаммо туфайли косметологлар мижозларга бир қанча таклифлар билдиради. Уларнинг орасида мижоз учун фойдалилари, шунингдек, ёлғон аралашгани туфайли зарарлилари ҳам бўлади.

Мос мўлмаган муолажа тавсия этилади
Бундай вақтда мутахассис бор диққатини биринчи навбатда клиникада мавжуд бўлган даволаш воситаларига қаратади. Нозик ва қуруқ тери эгалари маслаҳатлашиш учун косметологияга ташриф буюрганда, косметолог унга ўзидаги воситаларга қарабгина тавсия беради. Терининг қуруқлиги ва муаммоли экани эса иккинчи масалага айланади. Шу тарзда даволаниш режаси тузилади, қандай бўлмасин мижозни муолажа олишга кўндиради. Аслида эса бундай ҳолларда мижозни қаерга бориши ва унинг учун нималар муҳимлигини билдириб ўтиш керак. Шундагина маблағ, вақт ва энг асосийси, юз териси зарар кўрмайди.

Шунингдек, мижоз ҳам косметолог ҳузурида дарров таклиф қилинган муолажага рози бўлмаслиги керак. Режа билан танишиб чиқилгандан сўнг, бу ҳақда яхшилаб ўйлаш, интернетдан бошқа маълумотларни излаб кўриш ва бошқа мутахассис билан ҳам фикр алмашиш зарур.

Арзон муолажа тавсия этилади
Маълумки, узоқ вақтдан буён ҳар қандай соҳада инқироз юз бераётгани сир эмас. Фаолиятнинг сусайиши, шу жумладан, косметологияда ҳам кузатилмоқда. Инсонлар пулни тежашга ҳаракат қилмоқда. Гўзаллик муолажалари ҳам бундан мустасно эмас. Лекин аксарият аёллар инқирозда ҳам косметология билан алоқани узмайди. Умуман, муолажа билан боғлиқ саволларга жавоб бериш давомида косметолог арзонроқ даволаш чораларини таклиф қилади. Бунинг учун кўпинча хавфли ва сертификатланмаган дорилар ёзилади. Бу ўз ўрнида косметологнинг ишлашида ҳам қийинчилик туғдирса, мижознинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Аммо мутахассислар мижозни иложи борича ўз сўзларига ишонтириш ва ундан фойда олиш баробарида, муолажаларга бўлган ишончсизлик ҳамда хавф туғдиради.

Фото: «Домашний очаг»
Бунинг учун биринчи навбатда расман тасдиқланган косметологияга ташриф буюриш керак. Улар ҳар қандай муолажалар учун жавобгар ҳисобланади. Уйга чақирилган косметологда эса ҳеч қандай ҳуқуқлар бўлмайди. Асоратлар қолган тақдирда ҳам шифокорни айблашнинг имкони бўлмайди. Муолажа ҳақида ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак. Бу далил сифатида хизмат қилади. Унда дориларнинг номлари бўлиши керак. Агар бу каби ҳужжатни имзолаш таклиф этилмаган бўлса, унда яхшилаб ўйлаб кўриш лозим.

Муолажадан аввал ва кейин суратга тушиш керак. Шунингдек, фойдаланилган препаратларни ҳам суратга олиш тавсия этилади. Ҳар бир жараён суратга олинса, кейинчлик муаммо пайдо бўлганида ҳам уни исботлаш осон бўлади. Барча муолажаларда сертификат талаб этилиши керак. Сертификатда дори номи, яроқлилик муддати, партияси ва партиянинг рақами кўрсатилиши муҳим. Қутидаги ва сертификатдаги рақамлар эса бир-бирига мос келиши керак.

Тежамкорлик учун камроқ муолажадан фойдаланиш
Маълумки, муолажа вақтида фойдаланадиган қурилмалар валюта курси билан боғлиқ бўлиб, у ҳар қандай вақтда нархнинг кўтарилишига сабаб бўлади. Шунингдек, муолажалар бир маротаба амалга оширилиши билан таъсир қилмаслиги мумкин. Бунинг учун бир курс муолажа тавсия этилади. Шунингдек, ҳар бир жараён турли вақт оралиғида таъсир жараёнини намоён этади. Бу ватқда мижоз узоқ кутмалсиги, аммо мутахассис ундан фойдаланиб қолишни истайди. Шунинг учун ҳам қисқа муддат ичида самарасиз муолажани амалга оширади.

Фото: «Домашний очаг»
Муолажа ёки препаратнинг аҳамияти
Масалан, косметолог томонидан арзон муолажалар ҳам қимматларидан кам эмаслиги таъкидланади. Аммо мижоз бундай вақтда бироз билимга эга бўлиши, ўзидаги ҳолат ҳақида ҳеч бўлмаганда интернет маълумотларидан фойдаланиб ўрганса, вазият бошқача тус олиши мумкин. Бундай вақтда косметологнинг тавсиясига нисбатан фикр билдириш мумкин. Албатта, нархлар орасидаги фарқ уларнинг самаралилик даражасини белгилаши табиий.

Муаммони ҳал этиш учун турли хил муолажани тавсия этиш
Аммо ҳар қандай муаммони ҳам муолажа ёрдамида даволаб бўлмайди. Масалан, қариган аёллар юзидаги ажинлар, кўз остида терининг осилиши каби ҳолатлар вақт ўтгани сайин табиий равишда ўз ҳолатини ўзгартиради. Гарчи уларни бартараф этиш учун турли хил қимматбаҳо муолажалардан фойдаланиш ҳам вақтинчалик ҳисобланади.

Муолажа таъсирининг ҳақиқий давомийлиги ҳақида маълумот берилмайди
«Таъсир қачонгача давом этади?» деган саволлар мутахассисларга ёқмаслиги табиий. Аммо бу каби муолажаларнинг умри абадий эмас. Масалан, блефаропластиканинг таъсири беш йил. Осилган қовоқни бир марта олиб ташлаш бутун умрга етади дегани эмас. Қайта-қайта муолажа эса кейинчалик зарар бериши мумкин. Мутахассислар бу ҳақда сир тутсада, ҳар бир муолажа амал қилиш муддатига эга. Масалан, айрим муолажа 3-4 ой давом этиши, кимгадир эса 2 ойдан ҳам камроққа етиши мумкин.

Фото: «Домашний очаг»
Ёшга мос бўлмаган муолажа
Ёш қиз юзидаги ажинлардан шикоят қилганида, кучли таъсирга эга муолажалар тавсия этилади. Бу борада мижозга бор ҳақиқатни тушунтириш бироз қийинлиги сабабли, уларнинг зараридан огоҳлантирлмаган ҳолда кучли воситаларни қўллаш жараёни бошланади. Аммо улар одатда 45 ёшдан ўтган аёлларга тавсия этилиши керак. Мижоз вақт ўтиб, муаммоларнинг икки бараварга ортганидан арз қилганида, косметологлар айбни осонгина мижознинг ўзига юклаш билан қутулади.

Реабилитация шартлари ҳақида айтилмайди
Одатда туғилган кун ёки байрам учун ўзгаришни истаган аёллар ўша вақтга яқин косметологга мурожаат қилади. Аммо мутахассис томонидан уларга фақатгина муолажа фойдалари ҳақида гапирилади. Улардан қолган куйиш, шиш ва қизариш неча кунда бартараф этилиши эса айтилмайди. Натижада эрта тонгда уйғониб, катта ўзгаришни кутган аёлларнинг хафсаласи пир бўлади. Агар ушбу ҳолат икки ҳафта ёки ундан кўпроқ давом этиши маълум бўлса, ҳар қандай мижоз буни рад этиши табиий.

Фото: «Домашний очаг»
Оғриқдан огоҳлантирилмайди
Бунда косметолог томонидан бироз оғриқли бўлиши, унга чидашнинг имкони борлиги айтилади, холос. Аммо ҳар кимнинг сезгирлик даражаси ҳар хил. Бундай вақтда аёлнинг гормонал ҳолати ҳам инобатга олиниши зарур. Агар бундай вақтда касаллик ҳолати ёки стресс жараёни давом этса, оғриқ янада кучли ва зарарли бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 70
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 212
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 198
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар