«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:32
ЎЗO‘Z

Қурилиш вазири соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирди

16 янв, 18:48 2 286 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қурилиш вазири соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирди Қурилиш вазири Ботир Зокировга кўра, соҳада коррупцион схемалар мавжуд. Ҳокимликларда таниш-билишларнинг воситасида ер майдонлари олинмоқда ва лойиҳа қилингач, бошқага сотилмоқда. Бироқ, Қурилиш вазирлиги коррупцияга қарши курашувчи идора эмас. У Қурилиш вазирлигида ташкил этилган матбуот анжуманида соҳадаги коррупция ҳақида ҳам фикрларини билдирди.

«Жиззахдаги қурилишда рухсат олган эгаси бошқа, қурилишни қилгани бошқа, бу тўғридан-тўғри коррупцион схема ҳисобланади. Кимнингдир ҳокимликка қандайдир яқинлиги бор ёки тизимда таниш-билиши бор. Ўшанинг номига олинади, шу бошлагандек бўлади, лекин умуман бошқа одамлар ишлайди. Шунинг учун ҳам ҳужжатларни 3 марта аниқлаштирилганда бошқа-бошқа кишилар чиқмоқда. Бунақа бўлиши керак эмас. У ерда қидирадиган бўлсангиз биронта эгаси чиқмайди. Биттаси ерни олган, бошқасига бериб қўйган хуллас мингта баҳона қилади», - деди Қурилиш вазири.

Вазирга кўра, ҳозирда айримлар ҳокимликлардаги танишлари орқали ер олиб “бизнес” қилмоқда.

«Бугун бир хил одамлар шунинг орқасидан “бизнес” қилмоқда, яъни уни таниши бор ва у бугун бемалол кириб жойини олади. Қурилиш битгунча сотади, шунинг учун ҳам ҳамма ҳужжатлар чала-чулпа. Давлат назорати ҳам бир борганда уч қаватга битта лойиҳа, лойиҳачи билан эса унинг шартномаси йўқ. Ундан кейин борганида иккинчиси пайдо бўлмоқда. Бу коррупцион ҳолат бўлганлги учун тадбиркор нима хоҳласа ўшани қилмоқда. Биз шуни олдини олишимиз керак. Қурилиш вазирлиги эса, коррупцияга қарши курашиш ташкилоти эмас.

Бундай коррупцион схема фақат Жиззахда эмас, бошқа аҳоли яшаш пунктларида ҳам бўлаётганлиги айтиб ўтилди. 2018-2019 йилда 11та қарор, 2020 йилда яна 11та қарор қабул қилинди. Биз шунча ҳужжатларимизни қайтадан кўриб чиқишга мажбур бўлдик ва бу ҳали охири эмас. Асосий масала қонунлар орасида барибир камчиликлар, айланиб ўтиш имкони топилмоқда.

Олдин бундай ҳолат бўлмаган ва ҳеч ким бундай “тешик” қидирган эмас. Ҳозир шундай йўлларни топиб қонунбузарликлар бўлмоқда. Керакли механизм ишга тушиши керак. Одам аралашмаган тақдирда ҳам шу масала ёпиладиган бўлиши лозим. Яна бир масала тадбиркорни агар бажармаётган бўлса, унинг ҳисобини ёпиб қўйсангиз бу ҳам тўполон
», - деди Ботир Зокиров.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар