«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:21
ЎЗO‘Z

Киви мавсуми: Ушбу мева иммунитетга қандай таъсир қилади?

16 янв, 17:43 2 562 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Киви мавсуми: Ушбу мева иммунитетга қандай таъсир қилади? Фото: Harper’s Bazaar
Аввалига актиния деб аталган ва нордон ҳамда майда бўлган мева ХХ аср бошларида Янги Зеландияга олиб борилган ва у ерда янги нав етиштирилган. Таъми нордон бўлган меванинг киви мазасига айланиши учун 30 йил кетган. Унинг номи Янги Зеландиянинг рамзи бўлган киви қуши сингари атала бошлаган. Фойдали моддаларни ўз ичига оладиган ушбу мазали мевани рационга киритиш нима учун муҳимлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Таркибида оқсил ва овқат ҳазм жараёни учун муҳим бўлган актинидин ферменти бўлган киви, шунингдек, фойдали мева кислоталарини ҳам ўз ичига олади. Ушбу кислоталар айниқса ошқозондаги кислотанинг етарлича ишлаб чиқарилмаганида айни муддао ҳисобланади. Хитой табобатида кивидан асрлар давомида ошқозон ичак тракти ҳамда буйракларда тошлар пайдо бўлишининг олдини олишда қўлланилган.

Киви C витаминига бой саналади, унинг 100 граммида ушбу антиоксидантнинг 4 кунлик меъёри бўлади. У ҳужайраларни ҳимоя қилади, яллиғланиш жараёнларининг олдини олади, қаришни секинлаштиради ва тери аҳволини яхшилаб, унинг ранги ва аҳволини яхшилайди. C витаминининг яна бир ижобий хусусияти, коллаген ишлаб чиқарилишини яхшилайди.

Ушбу мева иммунитетни мустаҳкамлайди, уни мунтазам истеъмол қилиш иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини яхшилаб, организмни вирус ва касаллик келтириб чиқарадиган бактериялардан ҳимоя қилади. К витамини ва калийга бой бўлган кивида қонни суюлтирадиган моддалар кўп бўлгани сабаб унинг истеъмоли тромблар пайдо бўлишининг олдини олади, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон-томирлар эластиклигини яхшилайди. Қолаверса, киви парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Унда шакар ва калория кам экани сабаб парҳезшунослар уни рационга киритиш кераклигини таъкидлайди. Кивини нафақат ўзини, бўтқа, йогурт ва салатларга қўшиб ҳам истеъмол қилиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар