«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:51
ЎЗO‘Z

Тошкентда 2021 йилда 86 та кўча капитал таъмирланади

16 янв, 11:33 1 733 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 2021 йилда 86 та кўча капитал таъмирланади Юнусобод туманини 2021–2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари ҳамда ёшлар билан мулоқоти вақтида маълум қилинди.

Бош вазир ўринбосарлари – Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг маълум қилишича, Юнусобод туманидаги 63 та маҳалланинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммо ва имкониятлари ўрганилган.

Дастур доирасида саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 14,4 триллион сўмлик 141 та йирик ва ўрта инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Улар доирасида 936 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириб, қарийб 8 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1 миллиард сўм субсидия ажратилиб, тумандаги 260 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Меҳнат органлари йўлланмаси асосида 600 нафардан зиёд ишсиз касб-ҳунарга ўқитилади.

Инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам белгиланган. Хусусан, 2021 йилда 75 километр иссиқлик ва 108 километр электр тармоқлари, 101 та трансформаторда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. 86 та кўча капитал таъмирланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 1
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 1
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар