«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 16:11
ЎЗO‘Z

Энергетика вазирлиги: 2021 йилда 9та янги электр станцияси ишга туширилади

15 янв, 21:37 1 106 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энергетика вазирлиги: 2021 йилда 9та янги электр станцияси ишга туширилади 2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси ишга туширилади, деб маълум қилди Энергетика вазирлиги.
Энергетика вазирлиги ортиб бораётган энергия эҳтиёжини қондириш чоралари ҳақида ахборот берди.

Хабар қилинишича, 2021 йилнинг октябрь–ноябрь ойларида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 МВт бўлган 4 та янги ИЭС фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган 2та қуёш электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Самарқанд вилоятида Total Eren (Франция), Навоий вилоятида Masdar (БАА) компанияси ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда.

«Гидроэнергетика соҳасида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2021 йил июнь ойида ГЭСнинг Чирчиқ–Бўзсув каскадига кирувчи «Камолот» ГЭС қурилиши якунланади. Шунингдек, июнь ойида Сурхондарё вилоятидаги Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлари каскадини ишга тушириш ҳам режалаштирилган», – дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон аҳолисига 1,74 млрд кВт соат, 2018 йил декабрь ойида эса 1,57 млрд кВт соат электр энергияси етказиб берилган. Яъни 2 йил ичидаги ўсиш 11 фоизни ташкил этган.

2020 йилда Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси истеъмоли 69,1 млрд кВт соатни ташкил қилган. Бу – 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 6,1 фоизга ва 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 20,1 фоизга кўп.

2020 йилда Ўзбекистондаги электр станцияларида 66,4 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу – 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 5 фоизга, 2016 йилга нисбатан 12,6 фоизга кўп.

2016 йилда қабул қилинган Инвестиция дастурига асосан, давлат кафолати асосидаги кредитлар ҳисобидан 3,7 ГВтдан ортиқ қувватлар ишга туширилди.

Янги станциялар қурилиши ва мавжудларининг кенгайтирилиши ҳисобига, 900 МВт янги қувват Толимаржон ИЭСдан, 560 МВт – Тахиатош ИЭС, 450 МВт – Навоий ИЭС, 370 МВт – Тошкент ИЭМ, 150 МВт Ангрен ИЭСдаги кўмир энергоблокидан олинди.

Наманган вилоятида қурилган янги Тўрақўрғон ИЭС бугунги кунда Фарғона водийсининг учта вилояти истеъмол қилаётган электр энергияси ҳажмининг ярмини ишлаб чиқармоқда.

2020 йилда хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида 6та янги электр станциялари қурилиши бошланди. Уларнинг умумий қиймати 2 млрд доллар, умумий қуввати эса 2700 мегаваттни ташкил этади, дейилади вазирлик ахборотида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 2021 йилда авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирма берилади 10 янв, 11:25
  • 2021 йилдан гидрометеорология маълумотлари пулли бўлади 09 янв, 19:44
  • Газ портлашидан «Қишлоқ қурилиш» уйи бутунлай сочилиб кетган (фото) 06 янв, 19:06
  • Самарқандда пиёз олиб кетаётган «Буханка» ёниб кетди 06 янв, 14:48
  • Янги ўқув йилида Ўзбекистон тиббий ОТМларида 10 минг хорижлик таҳсил олади 01 янв, 16:16
  • 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди 03 дек, 20:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ёш 40 дан ошганидан кейин амал қилиш керак бўлган одатлар 23 апр, 15:39 13
  • «UzAuto Motors» халқаро молия бозорига илк қимматли қоғозларини чиқармоқда 23 апр, 15:11 114
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит «Нексия»да юк автомобилига урилди 23 апр, 14:44 163
  • «Қопламанинг хизмат қилиш муддати белгиланмаган» — Сенат автойўллар борасидаги камчиликлар ҳақида 23 апр, 14:12 271
  • ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди 23 апр, 13:43 339
  • 24 апрел куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 23 апр, 13:13 428
  • Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 23 апр, 12:40 1 096
  • 1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин 23 апр, 12:12 510
  • Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди 23 апр, 11:30 526
  • Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди 23 апр, 10:46 1 070
  • "Пахтакор"га қарши баҳс ҳақида Шукуровнинг устози нималар деди? 23 апр, 10:23 664
  • Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак” 23 апр, 09:50 587
  • Бўлимлар