«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:54
ЎЗO‘Z

КХДР парадда «дунёдаги энг кучли қурол»ни намойиш этди

15 янв, 20:00 3 416 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
КХДР парадда «дунёдаги энг кучли қурол»ни намойиш этди Фото: Reuters
Пхеньянда Корея Меҳнат партиясининг VIII қурултойи якунига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «РБК» Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА)га таяниб.

Тадбирда сув ости кемалари баллистик ракеталари намойиш этилган бўлиб, агентлик уни «дунёдаги энг кучли қурол» деб атаган. Reuters Шимолий Корея давлат ОАВ томонидан тарқатилган фотосуратларга асосланиб, гап 2020 йил октябрь ойида намойиш этилган Pukguksong-4 ракеталари модернизация қилинган версияси ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, деб айтмоқда.

Парадда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар иштирок этган. КМТА хабарига кўра, тадбирда тактик ракеталар ва артиллерия қурилмаларининг «ультразамонавий» намуналари ҳам намойиш этилди.

Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги манбасига кўра, парад 14 январь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланиб, бир неча соат давом этган.

10 январь куни Жанубий Корея ОАВлари Сеул КХДРда Корея Ишчилар партияси съездига бағишланган ҳарбий парадни «ўтказиш аломатларини» топгани ҳақида хабар берган. Кейинчалик улар бу маросимга тайёргарлик бўлиши мумкин, деб тахмин қилди, чунки расмий Пхеньян бу воқеа ҳақда эълон қилмаган. Бир неча кундан кейин Ким Чен Иннинг синглиси ва ҳукмрон партия Марказий қўмитаси аъзоси Ким Ё Чжон Сеулнинг Пхеньянга нисбатан ҳаракати адоватли деб танқид қилди.

Шимолий Кореяда мамлакат тарихидаги бундан аввалги йирик ҳарбий парад 2020 йилнинг октябрь ойида, ҳукмрон Корея Меҳнат партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 55
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар