«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:22
ЎЗO‘Z

Божхоначилар йирик миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситасининг контрабандасига чек қўйишди

15 янв, 15:35 1 712 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар йирик миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситасининг контрабандасига чек қўйишди Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг йирик миқдордаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Гап шундаки, Нидерландиядан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро Д.Н. номига келган почта жўнатмаси божхона ходимлари эътиборини тортди. Мазкур почта жўнатмаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, жўнатмада “ABD-BUTINACA” номли, 498,82 грамм синтетик турдаги гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, мазкур почта жўнатмасига буюртма берган ва унга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.Н мазкур почта жўнатмасини қабул қилиб олиш учун келган пайтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. Фуқаро Д.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Терговга қадар текширув давомида фуқаро Д.Н мазкур гиёҳвандлик воситасини интернет дўкони орқали буюртма берганлиги маълум бўлди. Шу тариқа фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг жиноий қилмишлари фош этилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар