«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:29
ЎЗO‘Z

“Женоа” мухлислари Шомуродовдан Роналдуни тўхтатишни сўрамоқда!

13 янв, 20:33 2 577 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Женоа” мухлислари Шомуродовдан Роналдуни тўхтатишни сўрамоқда! Бугун тунда Италия кубоги нимчорак финали доирасида “Ювентус” ўз майдонида “Женоа” футболчиларини қабул қилади. “Женоа”га янги бош мураббий – Давиде Баллардини келиши билан жамоа ўйинидаги ўзгаришларни ҳис қилган генуялик мухлислар бугунги ўйинда ўз футболчиларидан ижобий натижа умид қилмоқда. Улар жамоа муваффақиятини таъминлашда асосий ролни Элдор Шомуродов бажаришига ишонч билдиряпти.

Эътиборингизга италияликларнинг “Ювентус”га қарши учрашув олдидан Элдор Шомуродов борасида билдирган фикр-мулоҳазаларини ҳавола қиламиз.

Andrea Mattia:
Албатта, “Ювентус” жуда кучли. Лекин уларга гол уриш мумкин. Айниқса, жамоангда Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро сингари зўр ҳужумчилар бўлса!

Daniele De Falco:
Агар Шомуродов “Ювентус”га гол урса, мен Римга бориб, Ўзбекистон элчихонасига учрайман ва шундай футболчи учун уларга миннатдорлик билдириб келаман.

Enrico Nenci:
Шомуродов “Ювентус”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мана энди туринликларга қарши ўйинда ўзини кўрсатиш вақти ҳам келди.

Alessandro Bruno:
Охирги учта учрашувда Элдор голли вазиятларда бевосита иштирок этди. “Ювентус” билан бўладиган ўйинда ҳам бу ҳолат такрорланишини хоҳлаймиз.

Diego Canali:
Дастлабки ойларда Шомуродов ҳақидаги мақтовларни истеҳзо билан ўқирдим. Мен уларни ўзбеклар ўз футболчисини қўллаб-қувватлаш учун фейсбук саҳифасига жойлаяпти, деб ўйлардим. Ҳозир эса, ўзим ҳам Элдорга жуда қаттиқ ишоняпман. У ҳақиқатан яхши футболчи экан.

Marchino Maz:
“Ювентус”га қарши ўтган ўйинда Шомуродов Роналдудан тўпни олиб қўйгани ўша учрашувнинг энг ёрқин вазияти бўлган эди. Бугун ҳам ўзбек футболчиси Роналдуни тўхтатиб қолишига умид қиламиз.

Andrea Vitello:
Зўр ўйин кутяпман. Бугун ютқазишимиз мумкин, лекин учрашув муросасиз ўтади. “Ювентус”да Криштиану учта гол урса, бизда Шомуродов ва Дестро дарвозани ишғол қилади.

Massimo Papini:
Ўзбек ҳужумчиси бу басҳда бошқача иштиёқ билан ўйнайди. Элдор “Ювентус”га ўтиши мумкин. Бўлажак тўқнашувда у Андреа Пирлога Альваро Моратадан кучлироқ эканини кўрсатиб қўйиши керак. Пирло уни трансфер қилишини сўрасин!

“Ювентус” – “Женоа” учрашуви Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 913
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 677
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 069
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар