«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 19:14
ЎЗO‘Z

Коррупция можароси ортидан Эстония бош вазири истеъфога чиқишга қарор қилди

13 янв, 15:20 544 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коррупция можароси ортидан Эстония бош вазири истеъфога чиқишга қарор қилди Фото: «РИА Новости» / Юри Ратас.
Эстония бош вазири Юри Ратас коррупция можароси ортидан истеъфога чиқишга қарор қилди. «Тўрт йил Эстонияга, фуқароларнинг турмуши яхшиланиши, мамлакатнинг халқаро нуфузи мустаҳкамланиши йўлида хизмат қилдим. Бироқ сиёсатда мураккаб вазиятлардан чиқиш учун жуда оғир танловларга ҳам тўғри келади. Сиёсатчи бунга тайёр бўлиши шарт», — дея ўз истеъфосини изоҳлади Ратас.

Ратас бугун, чоршанба куни истеъфога чиқаришни сўраб ёзган аризасини мамлакат президенти Керсти Калюлайдга топширишини айтди. Унинг таъкидлашича, прокуратура партияни коррупцияга алоқадорликда гумон қилган маълумотлар эълон қилиниши айнан кимнингдир айбдорлигини англатмайди, бироқ воқеага дахлдор барчага жиддий соя солади.

Юри Ратас — мамлакатдаги етакчи Марказ партиясининг раҳбари. Кеча, сешанба куни юридик шахс сифатида партияга ҳамда беш нафар жисмоний шахсга нисбатан коррупцияга дахлдорлик бўйича айблов эълон қилинганди.

Прокуратурага кўра, тадбиркор Хиллар Тедер ва партия бош котиби Михаил Корб маҳаллий сайловлар арафасида Тедер партияга миллион еврогача хайрия қилишига келишиб олган. Эвазига Тедерга қарашли «Porto Franco» фирмаси 40 миллион евро кредитни қўлга киритган. Партия учун 30 000 евродан иккита транш амалга ошган, ҳукумат эса кредит беришни тасдиқлаган.

Ушбу иш бўйича гумондор тўрт шахс қўлга олинган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Эстония президенти фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб борган вазирни ишдан бўшатди 21 ноя, 16:55
  • Садир Жапаров Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқланди 10 окт, 21:30
  • Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳам озодликка чиқарилди 06 окт, 10:08
  • Пашинян мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Озарбайжон ва Туркиянинг мақсади арманларни қириб ташлаш эканини айтди 04 окт, 07:37
  • Ҳиндистон бош вазири таваллуд куни нишонланиши вақтида пуфаклар тутами портлаб кетди (видео) 20 сен, 22:05
  • Саакашвили Грузия бош вазири бўлиш учун иккита шарт қўйди 08 сен, 12:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Самосуд»ни видеога олиб тарқатган шахс 22 миллион сўм жаримага тортилади 15 янв, 18:46 1
  • Руҳий ногиронлар – улар кимлар? 15 янв, 18:08 1
  • 1 февралдан кимларнинг пенсиялари оширилди? 15 янв, 17:33 285
  • Питер Хюистра «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланди 15 янв, 17:06 161
  • Психосоматик синдром ҳақида биласизми? 15 янв, 16:30 199
  • Қалбаки купюралар тайёрлаган шахс ушланди 15 янв, 16:00 266
  • Божхоначилар йирик миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситасининг контрабандасига чек қўйишди 15 янв, 15:35 208
  • Хонада ўтириб ишлаш қандай касалликларни келтириб чиқариши мумкин? 15 янв, 14:58 216
  • Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига қадар профессионал боксда яна жанг ўтказадими? 15 янв, 14:25 239
  • Тошкентдаги барча радарлар тўлиқ ишламоқда 15 янв, 13:51 290
  • Темур Кападзе Диёр Имомхўжаевга қандай таклиф берди? 15 янв, 13:23 531
  • 16 январ куни ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади 15 янв, 12:50 461
  • Бўлимлар