«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:45
ЎЗO‘Z

Эртага Шомуродов – Роналду дуэли!

12 янв, 20:18 3 316 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эртага Шомуродов – Роналду дуэли! 13 январь куни Италия кубогининг нимчорак финал учрашувлари бошланади. Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун аҳамиятли ўйин Туринда бўлиб ўтади. Унда Элдор Шомуродовнинг “Женоа”си Криштиану Роналдунинг “Ювентус”ига қарши саф тортади.

Генияликлар 1/8 финалгача иккита учрашув ўтказди. Мусобақани учинчи босқичдан бошлаган “Женоа” дастлаб, қуйи лига вакили “Катандзаро” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Кейинги беллашувда “Сампдория”га қарши ўтган “Генуя дербиси”да “Женоа” Элдор Шомуродовнинг ёрдами билан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Ювентус” Италия кубоги беллашувларига нимчорак финалдан қўшилди ва эртага илк учрашувини ўтказади. Албатта, учрашувдан олдин мухлису мутахассисларнинг аксарияти “Ювентус” жамоасининг қудратини инобатга олган ҳолда, мезбонларнинг мутлақ ғалаба қозонишига ишонч билдирмоқда. Зотан, Андреа Пирло олдига “Ювентус” қатнашаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш вазифаси юклатилган.

Туринликлар 2021 йилни учта ғалаба билан бошлади. Пирло шогирдлари “Удинезе”ни 4:1, “Милан” ва “Сассуоло”ни бир хил – 3:1 ҳисобида таслим этди. Эътиборли жиҳати, Жанлуижи Буффон ва Войцех Шченсни сингари маҳоратли дарвозабонлари бор жамоа ҳар бир учрашувда гол ўтказмоқда. Бўлажак учрашувда бу Элдор Шомуродов бошчилигидаги “Женоа” ҳужумчиларига қўл келиши мумкин.

“Женоа”да янги йил олдидан бош мураббий алмашгани жамоанинг ўйинига ижобий таъсир қилди. Давиде Баллардини бошчилигида генуяликлар “Специя” ва “Болонья”ни енгди, “Лацио”дан бир очко олди ва фақатгина ўзидан кучли бўлган “Сассуоло”га ютқазиб қўйди.
Шу ўринда, генуяликлар сўнгги тўққизта ўйиндан саккизтасида рақиблар дарвозасига йўл топа олганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Умумий ҳисобда, “Ювентус” ва “Женоа” ўзаро 158 маротаба куч синашган. Шулардан 88 та учрашувда туринликларнинг қўли баланд келган. Генуялик футболчилари 38 маротаба “Ювентус” устидан зафар қучган. Яна 32 та беллашувда кучлар тенг келган.

Италия кубоги доирасида бу икки жамоа бир бири билан 11 маротаба тўқнашган. Бу баҳсларда “Ювентус” саккизта ғалаба, иккита дуранг ва битта мағлубият қайд этган.

Ушбу жамоаларнинг охирги ўзаро учрашуви ўзбекистонлик мухлисларнинг эътиборини қозонганини эслатиб ўтмоқчимиз. А Сериянинг 11-турида 13 декабрь куни Генуяда бўлиб ўтган беллашувда туринликлар 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Ўша ўйинда Элдор Шомуродов катта тезликда ҳужумга отланган Криштиану Роналдуга етиб олиб, ундан тўпни олиб қўйганди.

Бу гал Элдор Шомуродов туринликларга қарши катта иштиёқ билан тўп суриши аниқ. Чунки аввалги баҳсдан бери ҳамюртимизнинг ўйини анча кучайди, ўзи Италия футболига кўпроқ мослашиб олди. Қолаверса, кейинги пайтда “Ювентус” Шомуродовга қизиқаётгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Буни Элдорнинг ўзи ҳам эшитгани ва билиши аниқ.

Шундан келиб чиқиб, Шомуродов Туриндаги беллашувда ҳам бор маҳоратини ишга солишга ҳаракат қилади. Дарҳақиқат, “Ювентус” ва “Женоа” учрашуви ғолиби кейинги босқичда “Сассуоло” ва СПАЛ тўқнашувида зафар қучган жамоа билан беллашади.

“Ювентус” – “Женоа” учрашуви 13 январь куни Тошкент вақти билан тунги 00:45 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 967
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 695
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 078
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар