«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:27
ЎЗO‘Z

Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди

12 янв, 18:48 2 792 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди 2020 йилнинг декабрида Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлишда гумон қилиниб қўлга олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди, унга нисбатан илгари сурилган гумонлар тасдиқланмаган.

Туркияда ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди. Бу ҳақда 12 январ куни журналистнинг Telegram-каналида хабар берилди.

Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабр куни турк полицияси томонидан қўлга олинганди.

Уни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат вазиятни ўргангач, кимдир Абдукарим Мирзаевга тегишли рақам орқали шубҳали шахслар билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар бергани, ушбу маълумот ортидан журналист кузатилиб, сўнгра қўлга олинганини аниқлаган.

10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси ҳарбий либосдаги тўрт киши, шунингдек, фуқаро кийимидаги шахслар Абдукарим Мирзаевнинг уйига келиб, тинтув ўтказган. Сўнг улар ҳужжатларни расмийлаштириб, журналистни олиб кетишганди.

Мирзаевга нисбатан гумонлар ўз тасдиғини топмаган. Шунга қарамай, у бир ой давомида депортация бўлинмасида қолишига тўғри келди.
Аввалроқ Абдукарим Мирзаев билан алоқада бўлган «шубҳали шахслар»га нисбатан гумонлар ҳам тасдиқланмагани маълум бўлганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар