«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:51
ЎЗO‘Z

“Женоа” мухлислари Шомуродовнинг “Ювентус”га ўтишига қарши

10 янв, 23:23 4 277 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Женоа” мухлислари Шомуродовнинг “Ювентус”га ўтишига қарши А Сериянинг сўнгги учрашувларида голли вазиятларда бевосита иштирок этаётган Элдор Шомуродов “Женоа”нинг хавфли ҳудуддан чиқиб кетишига энг катта ҳисса қўшган ҳақиқий қаҳрамонга айланиб қолди.

Италия футболининг бугунги кундаги энг қудратли клуби ҳисобланган “Ювентус”нинг ўзбекистонлик ҳужумчига қизиқа бошлагани, албатта, генуялик мухлисларни ҳам бефарқ қолдирмади.

Қизиғи шундаки, Элдорнинг барча мухлислари унинг Турин клубига кўчиб ўтишини истаётган ва буни интиқлик билан кутаётган бўлса, “Женоа” ишқибозлари Шомуродовдан айрилишни хоҳламаяпти ва улар ҳужумчининг Туринга кетишига қарши. Генуяликлар Элдор тимсолида жамоанинг янги юлдузи ва халоскорини кўрмоқда. Буни уларнинг "Женоа“ расмий тармоқларида қолдираётган изоҳларидан ҳам билиб олиш мумкин.

Анъанага кўра, эътиборингизга генуялик мухлисларнинг “Болонья”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин Элдор Шомуродов фаолиятига доир билдирган фикр-мулаҳазаларини тақдим этамиз.

Sergio Pesenti:
Жамоа ўзгаряпти ва янгидан шаклланмоқда. Баллардини тўғри йўлни топди. Шомуродов унинг ўйин схемасига мос тушди.

Daniela Mariani:
Шомуродов яна зўрлигини кўрсатди. Энди Баллардини унга тўлиқ ишонч билдиришига шубҳа йўқ. Элдор жамоанинг айни пайтдаги энг зўр ҳужумчиси.

Alessandro Gigli:
Элдорнинг бўйига нисбатан тезлиги фантастик даражада экан. “Лацио”, “Сампдория” ва “Болонья” билан бўлган учрашувларда унинг тўпни катта тезликда олиб юриши гол уришимизга замин яратди.

Monica Fiorello:
Шомуродов кетма-кет учинчи ўйинда голли ҳужумда бевосита иштирок этди. Менимча, у ҳозир жамоанинг энг фойдали ўйинчиси ҳисобланади.

Angelo Cisana:
Элдор тез югуришга уста экан. Агар у қанотларда ўйнаса, тезкорлиги билан янада кўпроқ фойда келтириши мумкин.

Nico Campana:
Шомуродов ва Баллардини жамоани хавфли ҳудуддан қутқарди. Бу жамоа ривожланишига ишонаман.

Alma Martini:
Элдор яна зўр ўйнади. Кейинги пайтда унинг ўйини ҳайратланарли даражада ўзгарди.

Mario Colombo:
Мен Шомуродов гол урмаганидан хурсандман. Голсиз ҳам у жамоага жуда катта фойда келтирди. Агар ўзи ҳам тўп киритганида “Ювентус” Элдорни аниқ олиб кетарди.

Massimo Medisio:
Элдор “Ювентус”нинг ишончини оқлаш учун зўр футбол ўйнай олишини кўрсатиши керак. Ундан доим ёрқин ўйин кутамиз.

Giovanni Santerini:
Жамоа энди Шомуродов учун ўйнасин! У ҳозир зўр формада ва ҳужумни Элдорнинг атрофида шакллантириш лозим.

Marco Pontini:
Элдор “Ювентус”да ўйнаса, янада кучаяди. “Женоа”да эса, Роналду ҳам ўзини кўрсата олмасди!

Rinuccia Fazio:
Forza Eldor! Forza Genoa!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 466
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 184
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 79
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 312
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар