«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:24
ЎЗO‘Z

Қаҳва, узум шарбати ва касалликларга қарши курашишда ёрдам берувчи уч маҳсулот

08 янв, 18:36 1 964 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қаҳва, узум шарбати ва касалликларга қарши курашишда ёрдам берувчи уч маҳсулот Фото: «Домашний очаг»
Мигрен, ўт пуфагида тошлар ва сочларнинг тўкилишида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам бериши мумкин. Узум шарбати, қизил икра, қаҳва ва янги меваларни истеъмол қилиш мутахассислари айтганидек соғлом овқатланишдир. Аммо ҳамма ҳам ушбу маҳсулотлар маълум касалликларнинг олдини олиш учун ишлатилишини билмайди.

Мигрен

Фото: «Домашний очаг»
Кунига бир стакан узум шарбати ичиш мигрен келиб чиқишининг олдини олишга ёрдам беради. Гап шундаки, ушбу ичимлик А ва C витаминларига бой бўлиб, улар миядаги кимёвий моддалар мувозанатини тиклашга ёрдам беради. Шунингдек, қонда темир миқдорини пасайтирадиган B2 витамини ва шу мигреннинг кенг тарқалган сабабларидан бирини йўқ қилади.

Тери ва соч қуриши

Фото: «Домашний очаг»
Агар мунтазам равишда ёғли балиқлар истеъмол қилинса, масалан, қизил икра, нафақат қон томирлари ва юрак саломатлигини қўллаб-қувватлаш, балки тери ва соч қуришини ҳам бартараф этиши мумкин. Таркибидаги жуда кўп D витамин ва омега-3 ёғ кислоталари сочнинг қуриши ва тўкилишига қарши курашда ёрдам беради. Шунингдек, танадаги соғлом ёғларнинг табиий мувозанатини ҳам ушлаб туради.

Модда алмашинуви жараёнининг секинлашуви

Ушбу жараённи кучайтиришнинг энг яхши усули – бу нонушта қилишдир. Куннинг биринчи қисми овқатланиш учун энг яхши вақт, айниқса, уйғонгандан кейинги биринчи ярим соат. Танани тўлиқ уйғотиш учун тахминан бир соат вақт кетади. Агар шу вақтда нонушта қилинса, овқат секинроқ ҳазм бўлади, тана ўзини тўқ ҳис этади ва модда алмашинуви жараёни тезлашади.

Тишларнинг сарғайиши

Фото: «Домашний очаг»
Тишлар рангидан қониқмаслик – рационга янги мева ва сабзавотлар қўшиш демакдир. Масалан, қулупнай қаҳва ва чойдан кейин қолувчи сариқ доғларни кетказишга ёрдам беради. Олма эса сўлак ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва бу орқали оғиз бўшлиғи мунтазам равишда тозаланиб турилади. Цитрус мевалардан лимон, апельсин, грейпфруит – оғизда кўпаядиган бактерияларни зарарсизлантиришга ва тишларни касалликдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Аммо ҳар қандай мева истеъмолидан сўнг оғизни яхшилаб чайишни унутмаслик керак.

Ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши

Фото: «Домашний очаг»
Қора қаҳва ўт пуфагининг соғлиғи учун фойдалидир. Ушбу ичимлик сийдик пуфагининг фаол қисқаришини рағбатлантиради ва шу билан бирга майда кристалларни катта ва хавфли тошларга ёпишишидан сақлайди. Шундай қилиб қора қаҳвани меъёрида ичиш ҳам ўт пуфаги учун самарали ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 85
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 244
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 134
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 154
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 128
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар