«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:56
ЎЗO‘Z

Журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда ҳибсда қолмоқда. Сўнгги маълумотлар

05 янв, 20:47 2 889 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда ҳибсда қолмоқда. Сўнгги маълумотлар Туркиядаги ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев қарийб бир ойдан буён ҳибсда қолмоқда. Унинг ҳамкасби ва адвокати ҳолат юзасидан янги тафсилотларни маълум қилди.

Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик таниқли журналист Абдукарим Мирзаев қарийб бир ойдан буён ҳибсда қолмоқда. У «шубҳали шахслар» билан алоқадорликда гумонланиб, 11 декабрга ўтар кечаси Истанбулда қўлга олинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, журналистга нисбатан гумонлар ўз тасдиғини топмаган. Шунга қарамай, уни депортация қилиш ҳақидаги қарор ҳамон бекор қилинмасдан қолмоқда ва журналист депортация бўлинмасида сақланмоқда.

Унинг «Регистон» онлайн телеканалидаги ҳамкасби Тоҳир Абдуллонинг айтишича, Абдукарим Мирзаев билан алоқага чиққан 6 нафар шубҳали шахс айбсиз деб топилгани ҳақида хабар олинган.

«Бу – хушхабар. Уларни деб Абдукарим акани ушлаб туришган эди. Бунинг натижаси эндиликда Aбдукарим Мирзаевнинг ҳам қўйиб юборилишига олиб келади, иншааллоҳ», – деди Тоҳир Абдулло 5 январ куни YouTube'даги телеканалнинг жонли эфирида.

У Мирзаев қўлга олинганига 26 кун ўтганига муносабат билдираркан, хорижлик гумондор шахснинг бунча вақт ушлаб турилиши Туркия шароитида кўп муддат ҳисобланмаслигини билдирди.

«Туркияда чет эл фуқароси шубҳа асосида ҳибсга олинса, айби исботланмаса-да, уни қўйиб юборишгача бўлган жараёнлар камида 2–3 ой, бўлмаса 6 ойгача чўзилади», – деди Тоҳир Абдулло.

«Registon TV» вакили жамоатчиликни хотиржамликка чақириб, зарур барча чоралар кўрилаётганини қайд этди; Абдукарим Мирзаев ишидан Ўзбекистон ва Туркиянинг юқори турувчи тегишли органлари хабардор эканини қўшимча қилди.

«Ҳар ернинг ўз бюрократияси, расмиятчилиги бор, буни биз тўғри тушунишимиз керак. Ўтган 26 кунлик муддат Туркия шароитида нормал ҳолат эканини эслатиб ўтмоқчиман», – дея қайд этди у.

Тоҳир Aбдулло ҳамкасби билан деярли ҳар куни телефон орқали боғланиб турганини ҳам айтиб, у ҳозирда сақланаётган жой жиноятчилар сақланадиган жой эмаслиги, муайян шароитлар борлигини ҳам маълум қилди.

Журналистнинг адвокати – воқеа тафсилотлари ҳақида
5 январ куни телеканал ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Абдукарим Мирзаевнинг вакили адвокат Маҳмуд Саид Арслоннинг баёнотини ҳам эълон қилди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, 10 декабр куни Истанбул прокуратураси буйруғи билан Абдукарим Мирзаевнинг уйида тинтув ўтказилган ва унинг телефони текширилган. Бирор жиноятга шубҳа туғдирадиган ҳеч қандай ҳолат аниқланмагани сабабли терговни олиб борувчи прокурор гумонланувчидан ҳатто кўрсатма ҳам олиб ўтирмаган.

Шунга қарамай, полиция Мирзаевни 3 кун идорада ушлаб тургач, уни 14 декабр санасида Истанбул иммиграция маъмурияти ҳузуридаги репатриация марказига топширган.

Истанбул иммиграция маъмурияти 15 декабр куни Мирзаевга жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид қилгани учун депортация қилиш ва маъмурий қамоққа олиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Буйруқда эса Истанбул прокуратураси томонидан ёзилган хат туфайли Мирзаев жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солган деган хулосага келингани ёзилган. Аммо прокуратуранинг ҳеч бир ҳужжатида Мирзаевнинг жиноят содир этгани тўғрисида далил ёки маълумот мавжуд эмас, фақат тинтув ўтказиш талаб қилинган.

«Маъмурий қамоқни тугатиш тўғрисида Истанбул жиноят судига юборилган аризалар мурожаат сабаблари ўрганилмаган ҳолда, ҳеч қандай асосларсиз рад этилди. Истанбул Иммиграция бошқармаси ва Миграция бош бошқармасига қилинган мурожаатларга эса жавоб берилмаган», – деб ёзади адвокат.

«Ҳеч қандай жиноятда гумондор қилинмагани ҳолда, Мирзаевни озодликдан маҳрум қилиш инсон ҳуқуқларини жиддий бузиш ҳисобланади, шу боис маъмурий қамоқ зудлик билан бекор қилиниши даркор», – дея таъкидлаган адвокат Маҳмуд Саид Арслон.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бош прокуратураси Aбдукарим Мирзаевга нисбатан Ўзбекистонда ҳеч қандай иш очилмаганини маълум қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар