«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:32
ЎЗO‘Z

Пандемиядан нимани ўргандик? Ҳукуматнинг иқтисодий блоки раҳбарлари жавоб берди

31 дек, 20:00 2 317 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пандемиядан нимани ўргандик? Ҳукуматнинг иқтисодий блоки раҳбарлари жавоб берди Пандемия билан энг олд фронтда шифокорлар курашди, шу билар бирга, коронавирус туфайли пайдо бўлган иқтисодий инқирозга қарши курашиш ҳам вируснинг ўзига қарши курашдан кам қийин бўлмади. Kun.uz’нинг пандемия сизга нима ўргатди, дея йўлланган саволига ҳукуматнинг иқтисодий блок раҳбарлари ўз муносабатини билдирди. Қуйида жавобларнинг биринчи гуруҳи тақдим этилади.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев:

Саволингиз бир файласуфнинг фиркини ёдимга солди: «Эҳтиёж инсонни буюк кашфиётчи қилиб яратади», деган эди. Ҳар қандай қийинчилик сизни синовдан ўтказади ва ундан ғолиб бўлиб чиқиш учун бутун вужудингиз билан тафаккурингизни тўлиқ ишга солишга мажбур бўласиз. Пандемия учта нарсани ўргатди: инсон салоҳиятининг чексизлиги (1), барча қийин муаммоларнинг ечимини пастда, оддий деб қаралган масалалардан қидиришни (2), солиқларни мажбурлаб эмас, ихтиёрий тўлатиш орқали кўпроқ йиғиш мумкинлигини (3).

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддин Шарипов:

Пандемия бизни мутлақо ўзгача фикрлашга ўргатди, давлат бошқаруви ва анъанавий бизнес жараёнларини буткул янги ёндашувларга алмаштириш мумкинлигини ва уларнинг самарадорлигини кўрсатиб қўйди, қарорларни қабул қилганда мослашувчанлик ва тезкорликни биринчи ўринга чиқарди ва энг асосийси ҳаётимизда бағри кенг халқимизнинг ўрнини яна бир бора қанчалик катта эканлигини кўрсатиб қўйди.

Профессионал нуқтайи назардан, юзага келган вазият рақобатни чеклаш ва истеъмолчилар хуқуқларини бузишга уринишларга тезкорлик билан муносабат билдириш ва чоралар кўришни таъминлайдиган механизмни яратиш заруратини олдимизга қўйди. Оддий фуқаро нуқтайи назаридан биз доим иммунитетимизни сақлаб туриш учун соғлом турмуш тарзини олиб боришимиз, оила ва яқинларимизни қадрлаш қанчалик муҳимлигини англадик.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов:

Пандемия барча жабҳаларда электрон-онлайн хизматлар, савдо ва мулоқотни ривожлантириш орқали давлат органларини халққа яқинлаштирди.

Эндиги вазифамиз орттирилган тажриба асосида интерактив хизматларни янги босқичга кўтариш ва электрон савдоларни изчил жорий этиш орқали шаффофликни таъминлашдир!

Ўзбекистон товар-хомашё биржаси раҳбари Зиёвуддин Бадриддинов:

Ахборот технологиялари ва электрон тижоратнинг жамиятда тутган ҳақиқий ўрнини ва заруратини кўрсатиб берди. Режалаштирилган ишларимизни белгиланган муддатидан аввалроқ бажаришга киришиш лозимлиги, юзага келган бирон бир муаммони ҳал қилишда ҳар доим план «Б» бўлиши кераклиги зарурияти яққол намоён бўлди.

Пандемия бошқарувда инсон ресурслари, жипслашган жамоанинг аҳамиятини ва уларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш лозимлиги, оғир шароитда хавф-хатар ва муаммолар янада ортиши мумкинлигини ҳам ўргатди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда 19 мар, 12:22 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар