«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:55
ЎЗO‘Z

1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

30 дек, 23:58 5 544 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилади 2021 йил 1 февралдан бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Тегишли қарор 30 декабрь куни президент томонидан имзоланган. Шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳам 10 фоизга кўтарилади.

Молия вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 1 февралдан:
- базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 245 000 сўм (ҳозирда 223 000 сўм);
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (ҳозирда 679 330 сўм) этиб белгиланади.

Бундан ташқари:
- 2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа – ойига 434 минг сўм;
- кам таъминланган оилаларга тўланадиган моддий ёрдам 326–653 минг сўм (ҳудудлар кесимида турлича) этиб белгиланади;
- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10 фоизга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 февралдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар 7 фоизга оширилган эди. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб эса пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилган.

Жарималар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда фойдаланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 2020 йилда оширилмаганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 237
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 90
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 231
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 220
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар