«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:55
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони қанча кишини ташкил этмоқда?

30 дек, 17:47 2 696 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони қанча кишини ташкил этмоқда? [sup]Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йилда тўғридан тўғри иш берувчи вазифасини ҳам бажарган. Вазирлик ўтиб бораётган йилнинг ўтган 11 ойи давомида ҳудудлар бўйлаб қарийб 1 млн фуқаронинг бандлигини таъминлаш бўйича хизмат кўрсатган. БММ вазири Нозим Ҳусанов “Мономарказ”да ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, пандемия шароитида кўплаб фуқаролар доимий иш жойларини йўқотганлари учун вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турлари кўпайтирилган. Бунда ноанъанавий ва ностандарт иш турларига эътибор қаратилган.

Умуман олганда, 2020 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон меҳнат ресурслари сони 19 121,3 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга ёки 135,5 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 205,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 3 фоизга (403,5 минг кишига) камайган бўлсада, лекин жорий йилнинг биринчи ярмига нисбатан 3,7 фоизга (468,5 минг кишига) ошган.

Ҳисобот даврида расмий секторда банд аҳоли сони 5 673,8 минг кишини жорий йилнинг январ-июн ойларига нисбатан ташкил қилиб, 1,7 фоизга ёки 92,6 минг кишига ошди. Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 618,8 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январ-июн ойларига нисбатан 9,9 фоиз ёки 504,2 минг кишига ортган. Республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1 912,6 минг кишини ташкил этган, бу жорий йилнинг январ-июн ойларига нисбатан 128,3 минг кишига ёки 6,3 фоизга камайган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан, жорий йилнинг 11 ойи, айниқса, коронавирус пандемияси даврида 317,4 минг ишсиз фуқаро (шундан 276.1 минг нафар аёллар, 175,2 минг нафар ёшлар) жамоат ишларига жалб қилинган ҳамда уларнинг тўлови учун жамғармадан 479,8 млрд берилди.

Бундан ташқари, Хитой тажрибаси бўйича бугунги кунда Республика бўйича 443та кооператив ташкил этилиб, кооперативларга ҳудудлардаги 21.1 минг нафар ишсиз, кам таъминланган камбағал оила аъзолари бириктирилди ва уларга кооперативларнинг устав фондига аъзолик сифатида 47,5 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди. Шунингдек, шахсий томорқаларни ривожлантириш учун 32,5 минг кам таъминланган, "темир дафтар"га киритилган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий дала томорқасида уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш учун сув насослари харид қилиш мақсадида қилиш учун 93,8 млрд сўм берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар