«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:12
ЎЗO‘Z

Автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришга доир ҳукумат қарори қабул қилинди

30 дек, 11:25 3 190 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришга доир ҳукумат қарори қабул қилинди Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил 10 январдан бошлаб каршеринг ташкилотларига нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга 30 кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш ҳуқуқи берилади.

Белгиланишича:

Ички ишлар вазирлиги:
а) каршеринг ташкилотларидан автомототранспорт воситаларини ижарага олган шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида каршеринг ташкилотларига Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг “Маъмурий амалиёт” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти тақдим этилишини таъминлайди;

б) каршеринг ташкилотларидан автомототранспорт воситаларини ижарага олган шахслар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни “Маъмурий амалиёт” автоматлаштирилган ахборот тизимига тезкорлик билан киритиш бўйича ишларни кучайтиради;

в) Транспорт вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади:

Халқаро амалиётга мувофиқ, жисмоний шахсларга, шу жумладан чет эл фуқароларига автомототранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш бўйича хизматларни кўрсатиш фаолияти каршеринг деб эътироф этилади.

Бунда автомототранспорт воситалари уларни ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши, шунингдек, кейинчалик учинчи шахсларга автомототранспорт воситаларини ижарага ва прокатга бериш хизматларини кўрсатиш учун жисмоний шахслар томонидан уларга берилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 129
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 135
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 177
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 137
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар