«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:14
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга 2021 йилда 7,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирмоқда

29 дек, 13:15 2 248 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга 2021 йилда 7,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирмоқда Ўзбекистонда йил якуни бўйича жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми аввалги йилдагига нисбатан ошиб, 6,6 миллиард долларга етиши ва экспорт кўрсаткичи 15,1 миллиард доллар миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Spot’нинг ёзишича, бу маълумотлар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати томонидан келтирилган.

Дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорининг 40 фоизга пасайиши ва 2020 йилда жаҳон савдоси ҳажмининг 25 фоизга камайганига қарамай, мамлакатда йирик инвестиция лойиҳалар ишга туширилган.

«Келгуси йилда 7,5 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 17 миллиард долларга етказиш режалаштирмоқда. Бунда устувор соҳа энг юқори иқтисодий самарага эга бўлган иқтисодиёт соҳаси бўлади», — дейилади вазирлик хабарида.

Бунинг учун миллий экспортчилар билан ишлашда қуйидаги йўналиш кучайтирилади:
- экспортдан олдин молиялаштириш;
- маҳаллий товарларни халқаро электрон тижорат сайтларида жойлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш;
- ўзбек брендларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–июнь ойларида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 4,8 миллиард долларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 3,2 миллиард долларни ва давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар — 1,6 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 103
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 75
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар