«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:22
ЎЗO‘Z

Олимлар коронавируснинг янги штамми болаларда кўпроқ учраётганини маълум қилди

29 дек, 09:44 1 985 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар коронавируснинг янги штамми болаларда кўпроқ учраётганини маълум қилди Фото: AP Photo
Болалар аввалгисига қараганда Британияда аниқланган коронавируснинг янги штаммига чалинишга мойилроқ эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Лондон Империал коллежи профессори Венди Барклай маълум қилди, деб ёзмоқда «РБК» Daily Mail’га таяниб.

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг аввалги вариантида вируснинг ҳужайрага кириш нуқтаси бўлган ACE2 рецептори билан боғланиши қийин бўлган. Шунинг учун юқори нафас йўлларида кўплаб ACE2 бўлган катталар «осон нишон» бўлган, болаларнинг эса касалликка чалиниши эҳтимоли кам бўлган.

Янги штаммда ҳужайраларга кириб бориш қобилияти юқори, шунинг учун болалар ҳам катталар каби вирусга чалиниши осон, деб тушунтирган Барклай. Коллеж профессори Нил Фергюсон шу орқали болалар орасида вирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганини изоҳлаш мумкинлигини айтган.

Коронавируснинг янги штамми болалар учун юқумлироқ бўлиши мумкинлиги ҳақида Империал коллежи шу ҳафта бошида маълум қилган. Ўшанда олимлар касалликнинг кўпайишига олиб келадиган механизмни тушунмаганини, лекин бу ҳақда статистик маълумотлар гувоҳлик бераётгани билдирган. Фергюсон вируснинг янги тури биринчи вариантга нисбатан 15 ёшгача бўлган болалар орасида кўпроқ аниқланаётганини маълум қилган.

Шу билан бирга, Барклай янги штаммга фақатгина болалар чалинади, деб бўлмаслигини таъкидлаган.

Буюк Британия Жамоатчилик соғлиғини сақлаш хизматининг маълумотларига кўра, SARS-CoV-2’нинг янги штамми қиролликда ноябрь ойидан буён фаол тарқалмоқда. Мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу турдаги коронавирус аввалгиларидан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфли эмас.

ЖССТ 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Ҳозирда ташкилот бу штаммни ўрганмоқда. Ушбу штамм Франция ва Японияда ҳам қайд этилди, Германия ва Швейцарияда ҳам коронавируснинг «британча штамми», Нигерияда эса бутунлай янги мутацияси аниқланди.

23 декабрь куни Буюк Британияда коронавируснинг Жанубий Африка Республикасидан кириб келган яна бир янги штамми аниқланди. У Британияда аввалроқ аниқланган штаммдан кўра кўпроқ мутацияга учраган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар