«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:45
ЎЗO‘Z

Олимлар коронавируснинг «британча штамми» сабаб ўлим ҳолатлари ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди

26 дек, 23:30 2 599 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар коронавируснинг «британча штамми» сабаб ўлим ҳолатлари ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди Фото: AP Photo
SARS-CoV-2 коронавирусининг Буюк Британияда аниқланган янги штамми олдинги мутациялардан кўра анча юқумли бўлиб, 2021 йилда касаллар ва қурбонлар сонининг ортишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази олимларига таяниб, «РБК» хабар берди.

Олимлар математик модель ёрдамида коронавируснинг VOC 202012/01 номини олган вариантини бошқа штаммлар билан таққослаб кўриб, у 56 фоизга юқимлироқ эканлигини аниқлаган. «Вируснинг юқиш эҳтимоллиги юқорилиги касаллар сонининг сезиларли даражада ортишича олиб келиши мумкин, шу билан бирга, 2021 йилда касалхонага ётқизиладиган беморлар ва вирус қурбонлари сони 2020 йилдагига қараганда юқори натижага чиқади», — дея огоҳлантиради олимлар.

Шунингдек, тадқиқот муаллифлари ҳозирча янги штамм оғирроқ касалланиш ҳолатини юзага келтиришига аниқ исботлар йўқлигини маълум қилган.

Олимларнинг ҳисоблашича, Буюк Британиянинг минтақавий даражадаги чекловлари вирус тарқалишини тўхтатиб қолишга ёрдам бермайди. Тадқиқот муаллифлари ноябрь ойида Англияда жорий этилган локдаун каби чекловлар касаллар сони ортиши ва унинг тарқалишини камайтиришга қодир эмаслигидан огоҳлантирган.

Буюк Британия Жамоатчилик соғлиқини сақлаш хизматининг маълумотларига кўра, SARS-CoV-2’нинг янги штамми қиролликда ноябрь ойидан буён фаол тарқалмоқда. Мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу турдаги коронавирус аввалгиларидан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфли эмас.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Ҳозирда ташкилот бу штаммни ўрганмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар