«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:17
ЎЗO‘Z

Telegram-канал эгалари фаолиятини қонунийлаштириш имконияти пайдо бўлди

26 дек, 20:17 2 112 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Telegram-канал эгалари фаолиятини қонунийлаштириш имконияти пайдо бўлди Интернетда канал очиб реклама жойлаштириш орқали пул топадиган ёки тижорий фаолиятга яқин бўлмаган усуллар билан даромад олиш орқали ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қонуний ишлаши учун имконият яратилган. Бунда йилига 223 000 сўм миқдорида солиқ тўлаш лозим бўлади.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шуҳрат Исмоилов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида интернет каналлари орқали ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг қонуний фаолият юритиши учун яратилган имконият хақида маълумот берди.

«Бизда интернет орқали тадбиркорликка кўмаклашиш ёки бўлмаса фрилансер фаолият турлари бор. Агарда фрилансер интернет орқали савдо фаолиятидан ташқари бошқа бирор-бир тижорий хизматларни амалга оширадиган бўлса, у учун 67 та фаолият тури белгилаб қўйилган.

Ўша фаолият турларини танлаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи яъни 111 минг 500 сўм миқдорида ижтимоий солиқни тўлаши мумкин. Бу тўлов миқдори 2020 йил учун белгиланган.

2021 йилдан бошлаб эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўланиши солиқ сиёсати концепциясида белгиланган ва бу яқин кунларда қабул қилинади
», —деди у.

Маълумот учун, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатида қуйидаги касб эгалари ҳам ижтимоий солиқ тўлаш орқали (йилига 223 минг сўм) ўз фаолиятини эркин ва очиқ олиб бориши мумкинлиги, шунингдек пенсия ва стаж ҳисобланиши таъкидланган.

Қўмита раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровнинг айтишича, солиқларни мунтазам тўлаб борган фрилансерларга бир қатор имтиёзлар берилади.

«Биринчидан, бу бугунги кунда ўзини ўзи банд қилиб юрганларни қонуний ишлаши учун шароитдир.
Иккинчидан, мобил илова орқали текин рўйхатдан ўтганидан кейин уларга «стаж» кетиш имконияти пайдо бўлди.
Учинчидан, ўзи ихтиёрий равишда пенсия жамғармасига тўловни амалга оширса, нафақага чиқишида албатта инобатга олиш механизми жорий қилинди.

Агар рўйхатдан ўтмасдан йиллар давомида ўзини ўзи банд қилган ҳолда тирикчилигини қилиб юрсаю ҳеч қаерда рўйхатга олинмаса, биламизки, пенсия ёшига борганда пенсияга чиқиш имконияти бўлмайди.

Улар қарилик нафақасини олади. Яъни бугун эркак киши учун 60 ёш пенсия нафақаси учун белгиланган бўлса, 65 ёшда ҳам улар бюджетдан ҳеч қанақа пул ола олмайди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро 60 ёшда нафақага чиқишни хоҳласа, рўйхатдан ўтиб ихтиёрий равишда йилда бир маротаба солиқ тўловини амалга ошириши керак бўлади. Ва бу автомат равишда базада қолади ва нафақага чиқишда ҳеч қанақа ортиқча ҳужжат талаб қилинмасдан туриб фақат базани ўзи ҳисоб-китоб қилиб беради
», — деди қўмита расмийси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 153
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар