«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:35
ЎЗO‘Z

Бунақаси 800 йилда бир маротаба содир бўлади. Юпитер ва Сатурн максимал даражада бир-бирига яқинлашди (фото)

22 дек, 23:55 3 154 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бунақаси 800 йилда бир маротаба содир бўлади. Юпитер ва Сатурн максимал даражада бир-бирига яқинлашди (фото) Монументнинг ўнг тарафидаги икки нуқта Юпитер ва Сатурн — 17 декабрда олинган сурат
Фото: NASA

21 декабрда Юпитер ва Сатурн салкам 800 йилдан буён илк маротаба максимал даражада яқинлашиши тўғрисида хабар берилганди. Икки сайёранинг яқинлашуви тахминан 17 декабрь куни бошланган. Фақатгина ҳозирга келиб улар Ердан туриб қараганда битта нуқтадек кўриниш олган.

Икки сайёранинг бу каби яқинлиги Ердан туриб сўнгги бор 794 йил олдин кузатилган — 1226 йилнинг 4 мартида. Ўшанда улар орасидаги масофа икки бурчак дақиқасини ташкил этган.

Астрономларнинг аниқлик киритишича, икки сайёра ҳар 20 йил бир-бирига яқин масофага келади. Аммо улар бир-бирига камдан кам ҳолатда бу даражада яқинлашади. Кейинги яқинлашув 2080 йилнинг 15 мартида содир бўлади.

2020 йилнинг декабрида сайёралар жуда ёрқин кўриниш олгани ҳам бунга қўшимча қиймат бағишлаган. Уларни «қуролланмаган» кўз билан кўриш ва смартфон камераси ёрдамида суратга олишнинг имкони бўлган. Hi-Tech-Mail.ru ушбу коинот ҳодисаси тасвирланган ёрқин суратларни тўплаб, тақдим этди.
[media=https://www.instagram.com/p/CJErrBZhBRO/?utm_source=ig_embed]
[media=https://www.instagram.com/p/CJFoEODjK5P/?utm_source=ig_embed]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 173
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар