«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:05
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродов энг яхши футболчи!

22 дек, 00:30 3 892 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродов энг яхши футболчи! Россия премьер-лигасидан Италия А Сериясига кўчиб ўтганида генуялик футбол мухлислари учун ҳақиқий жумбоқ бўлган Элдор Шомуродов жадаллик билан “Женоа” тарафдорлари қалбига кириб бормоқда.

Аввало, “Женоа” мухлислари ўзбек ҳужумчисининг катта суммага трансфер қилинганини қийинчилик билан қабул қилди. Дастлабки ўйинлардан кейин Элдор танқидларга нишон бўлгани ҳам бор гап. Кейинроқ, уни айрим мутахассислар ҳам нотўғри жамоа танлаганликда айблаб, бу трансфер ўзини оқламаслигини иддао қилди.

Шунга қарамай, меҳнат қилиш ва мақсади сари интилишдан тўхтамаган Элдор Шомуродов “Женоа”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб бормоқда. Бундан ҳам муҳими, ўзбек легионери инжиқлиги ва талабчанлиги билан ажралиб турадиган италиялик мухлислар меҳрини ва ишончини қозонди.

“Женоа” ишқибозларининг ижтимоий тармоқларда билдираётган муносабатлари, фикр-мулоҳазалари ҳам шундан далолат бермоқда.
Анъанага кўра, “Женоа” мухлисларининг “Беневенто”га қарши ўйиндан кейин Шомуродов ҳақидаги позицияларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Tommaso Fabiano:
Шомуродов – жамоада фаоллик кўрсатаётган кам сонли фуболчилардан бири. Қолганлардан фарқли ўлароқ, бу гал ҳам рақиб дарвозаси томон иккита зўр зарба йўллади.

Beppino Bellone:
Шомуродов ва Дестро бир бирини яхши тушуниб ўйнаяпти. Маттианинг Элдорга тўпни ташлаб бергани муваффақиятли чиқди. Ўтган ўйинда Маттиа Элдорнинг мураккаб зарбасидан сўнг, “Милан” дарвозасини ишғол қилганди. Ҳужумчилар яхши ўйнаяпти. Мағлубиятда уларни айблаб бўлмайди. “Беневенто” билан ўйинда ҳам уларни ярим ҳимоячилар қўллаб-қувватлай олмади.

Enzo Sbarbini:
Маран ўйинчи алмаштиришда ҳаммани ҳайрон қолдиряпти. Нега у майдонда энг яхши ўйнаётган Шомуродовни захирага олди?

Mirko Boagno:
“Милан” билан дурангдан кейин ғалабага умид уйғонган эди. Лекин ишончимиз сўнди. Шомуродов сўнгги икки ўйинда яхши имкониятга эга бўлди.

Marco Santoni:
Шомуродов зўр ўйнаяпти. Дестро ҳам бор маҳоратини кўрсатиши керак.

Alberto Marchese:
Шомуродов хавфли вазиятлар яратди, кучли зарбалар берди, шунга қарамай, уни алмаштиришди. Ўйинни қутқариш керак бўлган пайтда шундай қарор қабул қилишди. Унга етарлича баҳо беришмаяпти!

Andrea Bottero:
Жамоа ҳужумда расво ўйнади. Бунақада Шомуродов ҳам ҳеч нарса қила олмайди.

Luca Carpi:
Шомуродовнинг тўлиқ ўйнашига қўйиб беринг. Нега Маран уни доим алмаштираверади? Элдор “Женоа”да энг яхши ўйнаётган футболчи-ку!

Буёғига "Женоа"да жиддий ўзгаришлар бўлади. Чунки клуб раҳбарияти бош мураббий Роландо Маранни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Балки энди ўзбекистонлик мухлислар қатори генуялик ишқибозлар ҳам кутганидек Элдор Шомуродовга етарли ўйин вақти берилар. Зеро, Элдор Шомуродов асосий таркибда тўлиқ ўйнашга лойиқ футболчи эканини исботлаб бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 620
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар