«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:21
ЎЗO‘Z

Ўгай қизига зулм ўтказган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

21 дек, 14:53 3 317 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўгай қизига зулм ўтказган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Ширин шаҳар «Фарҳод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 15 ёшли вояга етмаган қиз (мактаб ўқувчиси) Х.А. нинг ўз ўгай онаси томонидан унга ёмон муносабатда бўлиб келинаётганлиги, кўп ҳолларда доимий руҳий босим ўтказилиб, енгил жароҳатлар билан калтаклаб келаётганлиги айтилган видеомурожаат тарқалди. Ҳолат юзасидан Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Ушбу ҳолатга алоқадор тарзда Х.А нинг бувиси Р.М. Ширин шаҳар Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган ва унда Х.А. нинг ўгай онаси Н.З. уни ўриб тан жароҳати етказганлиги, шу сабабли ўгай она Н.З. га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Ушбу мурожаатга асосан, Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, вояга етмаган Х.А. га «соғлиқнинг қисқа муддати бузилишига сабаб бўлмаган енгил шикаст» етказганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми билан Маъмурий ишлар бўйича Ширин шаҳар судига юборилган.

Суд томонидан ишни кўриш вақтига келиб, вояга етмаган Х.А. кўрсатмаларини ўзгартириб, ўгай онаси томонидан мунтазам равишда қийнаб ва уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини баён этганлиги сабабли, мазкур мурожаат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ширин шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, вояга етмаган Х.А. ва бошқа шахсларнинг кўрсатмаларида қарама-қаршилик бўлганлиги сабабли иш ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Ширин шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳига юборилган.

Ҳозирги кунда қизнинг ўгай онаси Н.З. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) ва 110-моддалари (Қийнаш) билан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари якунланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар