«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:12
ЎЗO‘Z

Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди

19 дек, 13:12 3 299 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди Таниқли журналист, Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг Туркияда бўлиб турган мухбири Санжар Рустамов хабар қилган.

Қайд этилишича, 10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси ярим оқшомда зирҳли автомобилларда келган қуролланган ва ҳарбий либосдаги тўрт киши, шунингдек, фуқаро кийимидаги шахслар Абдукарим Мирзаевнинг уйига келиб, тинтув ўтказишган. Улар уйдан ҳеч қандай шубҳали нарса топа олмаган ва қўшнилар гувоҳлигида ҳужжатларни расмийлаштириб, журналистни олиб кетишган.

Журналистни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат вазиятни ўргангач, кимдир Абдукарим Мирзаевга тегишли рақам орқали шубҳали шахслар билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар бергани, ушбу маълумот ортидан журналист кузатилиб, сўнгра қўлга олинганини аниқлаган.

Адвокатнинг айтишича, шубҳа ва гумонлар ўз тасдиғини топмаганидан сўнг уни мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида қарор чиқариб, Миграция идорасининг чет элликларни сақлаш бўлимига юборишган. Айни вақтда депортация тўғрисидаги қарорни бекор қилиш, кузатувни тўхтатиш тўғрисидаги даъво тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, журналист Абдукарим Мирзаев ўзининг телевидениедаги фаолияти ҳамда ибратли ҳикояларни сўзлаб бериб, видеоларини ижтимоий тармоқларга жойлаб бориши орқали танилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар