«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 14:13
ЎЗO‘Z

Бош вазир ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокими ёшлар билан рақс флешмобида қатнашди (видео)

19 дек, 00:03 3 446 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош вазир ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокими ёшлар билан рақс флешмобида қатнашди (видео) Беҳзод Мусаев ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев
18 декабрь куни Тошкентда ёшлар форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Тадбир доирасида бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшларни форум билан табриклади.

«Азиз ёшлар, давлат раҳбари ташаббуси билан сизларни йиғиб, жипслаштириш мақсадида ушбу форум ташкил қилинди. Мен ижро ҳокимиятининг бир вакили сифатида шу айта оламанки, президентимиз ҳаммангизни жуда яхши кўради», – деди Беҳзод Мусаев.

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ўз сўзида ёшларни шижоатга чорлади.

«Бугунги тадбирга йиғилган ёшларни, уларнинг табассумларини кўриб, мен келажакда вазир, ҳоким бўладиган ёшларни кўряпман. Сиз Ўзбекистон келажагининг асоси бўласиз, унинг тараққиёт индексига бош бўласиз, юксак натижаларга эришасизлар.

Бунга албатта эришамиз. Аввалига Ўзбекистон, кейин Марказий Осиё, ундан кейин босқичма-босқич бориб бутун дунё номидан гапирамиз.

Ёшлар учун замонавий, барча технология билан жиҳозланган мактаблар, таълим даргоҳлари қуриб берилмоқда. Аммо фақатгина чиройли, замонавий бинолар билан ёшлар олим бўлиб қолмайди. Яъни илм сизни эмас, сиз илм ортидан боришингиз керак. Тараққиёт сари интилишингиз, қаҳрамон бўла олишингиз керак. Буни қила оламизми? Албатта, қила оламиз!

Маданиятда, спортда, илмда ҳар қандай соҳада, сиз Ўзбекистон ёшлари бутун дунё номидан гапира оладиган даражада қаҳрамонлар бўлиши керак
», – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Маросим якунида тадбирнинг барча иштирокчилари флешмобда рақсга тушишди. Унда Беҳзод Мусаев ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 15
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 1
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 15
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 128
  • Бўлимлар